Latest news

18:38Тебас ЕЧЛ янги формати ҳақида: "Вазиятни янада ёмонлаштиришди. Клублар ўртасидаги тафовут ортиб кетяпти"  0 17:50Гвардиола: "Винисиус "Олтин тўп"га лойиқ эди"  12 17:24Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Осиё чемпионати финалига чиқди!  11 17:10Назорат учрашуви. "Машъал" Про лига клубига мағлуб бўлди  1 16:21Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар CAFA турнирида иш олиб бормоқда  2 15:35"Динамо"нинг БАА йиғинидаги рақиблари маълум  5 15:11ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал" ва бошқа ўйинлар учун УЕФАнинг тахминий таркиблари  63 14:54Расмий хабар: Норчаев "Насаф"га қайтди  13 14:29МЮ Каземирога клуб топди   5 14:00Далот: "МЮ АПЛ чемпионлигини қўлга кирита олади"  9 13:33Жалолиддин Машарипов қачон қайтади? "Истиқлол" шифокори бу саволга жавоб берди  5 13:12Гвардиола: "Мени ишдан бўшатишлари мумкинлигига ишонмайман"  10 12:35Қирғиз Республикаси терма жамоаси асосий ҳужумчиси бир ойга сафдан чиқди  9 12:14Карло Анчелотти: "Гвардиолага қарши ўйинларга тайёрланиш - даҳшат"  38 12:03Феруза Турдибоева: "Қолган икки учрашувда ҳам 6 очкони ният қилганмиз"  0

Превью. "Металлург" - "Навбаҳор" News

Превью. "Металлург" - "Навбаҳор"

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби Бекободда "Металлург" меҳмони бўлади.

«Металлург» (Бекобод) – «Навбаҳор» (Наманган)
8 август 2015. Бекобод. "Металлург" стадиони. 18:00
Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), А. Шукуруллаев (Тошкент)
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).

“Металлург” ва “Навбаҳор” клублари олий лигада шу кунгача 35 бор куч синашишган. “Навбаҳор” 17та ўйинда ғалаба қозонган. 9та учрашувда “Металлург”нинг қўли баланд келган. Бу жамоалар ўртасидаги ўйинларда 9 марта дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида катта устунлик “Навбаҳор” томонида: 56:36. “Лочинлар” ўзаро ўйинларда 60 очкога эга бўлишган, “Металлург” эса 36 очкони қўлга киритган. “Навбаҳор”нинг “Металлург” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 7:0га тенг бўлса, “Металлург”нинг наманганликлар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 3:0.

Биринчи даврада меҳмонлар вакили Алишер Зиёвуддинов ҳисобни очганди. Азим Аҳмедов ва Дилшод Жабборовнинг голлари “Навбаҳор”ни олдинга олиб чиққанди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада Дилмурод Каримов пенальтини аниқ амалга оширганди – 2:2.

Бекободда ўтган сўнгги беш учрашув:
12.04.2014 «Металлург» - «Навбаҳор» 2:0
04.08.2013 «Металлург» - «Навбаҳор» 2:0
21.04.2012 «Металлург» - «Навбаҳор» 0:0
05.11.2011 «Металлург» - «Навбаҳор» 0:0
10.04.2010 «Металлург» - «Навбаҳор» 0:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Металлург” ўз майдонида ушбу рақибни 9 марта мағлуб этган. Олти учрашув дуранг билан тугаган. “Навбаҳор” 2 марта Бекободда ғалаба қозонган. “Лочинлар” сафардаги сўнгги тўрт учрашувда тўп кирита олмаган.  

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика