Latest news

13:08Эрнан Креспо "Сан-Паулу" бошқарувига қайтди  0 12:40Қозоғистонлик депутат: "Қозоғистон ўз камчиликлари устида ишлаши ва бошқаларнинг муваффақиятидан сабаб изламаслиги керак"  1 12:14Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинига киришмоқда  1 11:48ЎзФҲМ "Андижон" – "Қизилқум" ўйинида юзага келган баҳсли вазият бўйича изоҳ берди  4 11:10Шомуродов Туркия клубининг таклифини қабул қилдими?  13 10:47Алонсо собиқ шогирдини “Реал“га олиб келиши мумкин  8 10:20МЮ ўз футболчисини “Реал“га таклиф қилди  3 09:52Мбаппе касалхонадан чиқди  0 09:25ЦСКАнинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  5 09:10Суперлига. "Сўғдиёна" Дориевнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди, "Қизилқум" эса сафарда "Андижон" билан дуранг ўйнади  1 08:58Месси ғалабадан сўнг нималар деди?  6 08:33Россия футболида катта можаро. Клуб раҳбари 15 йилга қамалиши мумкин  7 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди  20 07:40Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  2 07:11Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Атлетико" муҳим ғалабани қўлга киритди  1

Превью. "Металлург" - "Машъал" News

Превью. "Металлург" - "Машъал"

Олий лиганинг 3-турида Муборакнинг "Машъал" клуби сафарда "Металлург" билан ўйнайди.
«МЕТАЛЛУРГ» – «МАШЪАЛ»
4 апрель 2015. Бекобод. "Металлург" стадиони. 16:00
Ҳакамлар
: Б.Номозов, Р.Серазетдинов, А.Сидоров, Ш.Қаюмов.
Назоратчи: С.Нажафалиев.

“Металлург” ва “Машъал” олий лигада жами 24 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Машъал”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Муборакликлар 12та ўйинда ғолиб бўлишган. 6та ўйинда дуранг қайд этилган. 6 учрашувда эса “Металлург” зафар қучган. Тўплар нисбатида ҳам “Машъал” олдинда – 45:32. Ўзаро ўйинларда “Машъал” 42 очкони, “Металлург” эса 24 очкони  қўлга киритган.

“Машаъл”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 5:1 га тенг. “Металлург”да бу кўрсаткич 4:2 бўлиб турибди.

Ўтган йил 13-турда Муборакда бўлиб ўтган учрашувда мезбонлар зафар қучишган. Зафар Тўраев, Зоҳир Қўзибоев ва Мўйдин Мамазулумовнинг голларига бекободликлар сафида Шаҳзодбек Нурматов жавоб берганди – 3:1. Бекободда эса томошабинлар 6та голнинг гувоҳига айланишган. Шаҳзодбек Нурматов (иккита), Зоҳиб Абдуллаев ва Суннатилла Мамадалиев биттадан гол уришган. Муборак клуби сафида Аббос Шодмонов ва Жамшид Ҳасанов ўз ҳисобларига гол ёзиб қўйишган – 4:2.

Бекободда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
07.11.2014 «Металлург» - «Машъал» 4:2
17.11.2012 «Металлург» - «Машъал» 2:1
20.06.2011 «Металлург» - «Машъал» 3:1
18.09.2010 «Металлург» - «Машъал» 1:0
07.08.2009 «Металлург» - «Машъал» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоалар Бекободда 12та ўйин ўтказишган. Шу ўйинлардан 4тасида «Машъал», 5тасида «Металлург» ғолиб бўлган. 3та учрашувда дуранг ҳисоби қайд этилган. Муборак клуби Бекободдаги охирги 6та ўйинда умуман ғалаба қозона олмаган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика