Latest news

10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  10 10:23"Бавария" Англия терма жамоаси футболчиси билан музокараларни бошлади  1 09:56Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман"  14 09:20Туркиялик футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланди  0 08:59ФИФА президенти яна бир бор Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди  3 08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0 07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  7 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  5 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  1 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  40 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  6 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  6

Превью. "Металлург" - "Локомотив" News

Превью. "Металлург" - "Локомотив"

Олий лиганинг 14-турида "Металлург" ва "Локомотив" ўзаро тўқнаш келишади.

«Металлург» (Бекобод) – «Локомотив» (Тошкент)
25 июнь 2016. Бекобод. "Металлург" стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
Ш. Қосимов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), И. Худойдотов (Тошкент)
Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).
ЎзПФЛ вакили: А. Иноятов.

“Металлург” ва “Локомотив” олий лигада жами 22 бора тўқнаш келишган. Натижалар “темирйўлчилар”нинг устунлигини кўрсатмоқда. “Локомотив” 13 марта ғолиб бўлган. 6та  ўйинда дуранг қайд этилган. “Металлург” эса 3та ўйинда зафар қучган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик “Локо” томонида – 39:15. Ўзаро ўйинларда “Локомотив” 45 очко жамғарган бўлса, “Металлург” эса 15 очко йиққан.

“Локомотив”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 5:1га тенг. Бекободликларда бу кўрсаткич 1:0 бўлиб турибди.

Ўтган мавсум иккала учрашувда ҳам дуранг қайд этилган. Бекободдаги ўйинда ҳисоб очилмаган – 0:0. Тошкентдаги баҳсда ҳисобни меҳмонлар Руслан Вагаповнинг голи эвазига очишган. Бунга Дилшод Раҳматуллаев жавоб берганди – 1:1.  

Бекободда ўтган сўнгги беш учрашув:
12.03.2015  «Металлург» – «Локомотив»  0:0
29.03.2014  «Металлург» – «Локомотив»  0:1
18.10.2013  «Металлург» – «Локомотив»  0:4
05.05.2012  «Металлург» – «Локомотив»  0:1
05.08.2010  «Металлург» – «Локомотив»  1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Локомотив” Бекободдан тўрт бор ғалаба билан қайтган. 4та ўйин дуранг билан тугаган 3 бор “Металлург” ўз уйида ғалаба қозонган. Бекободда бўлиб ўтган сўнгги тўрт баҳсда “Металлург” бу жамоага гол ура олмаган ва ғолиб бўлмаган.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика