Latest news

08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  0 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  5 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  2 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  1 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  1 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  12 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  5 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  2 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  1 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  8 22:04"Қизилқум" Шукуров билан шартома имзолади  1 21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  1

Превью. "Металлург" – "Бунёдкор" News

Превью. "Металлург" – "Бунёдкор"

Мамлакат миллий чемпионатининг 24-турида Бекободнинг "Металлург" клуби ўз майдонида Тошкентнинг "Бунёдкор" клубини қабул қилади.

Мазкур жамоалар шу кунга қадар ўзаро 21 маротаба куч синашишган. Натижаларда табиийки юртимизнинг номдор клубларидан саналувчи “Бунёдкор”нинг устунлигини кўрамиз. Тошкентликлар 17 та ўйинда ғалаба қозонишган. Иккита ўйинда “Металлург”нинг қўли баланд келган. Яна иккита учрашувда эса кучлар тенг келган. Тўплар нисбатидаги фарқ: 45-18.

Бу йилги чемпионатнинг биринчи даврасида Тошкентда кечган ўйинда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилганди. Эътиборга молик жиҳати, мазкур ўйинда ҳар иккала жамоа ғалаба қозониши мумкин эди. Учрашувнинг 10-дақиқасида бекободлик Достонбек Ҳамдамов бунёдкорчиларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 51-дақиқада Алишер Зиёвуддинов ҳисобни тенглаштирди. Шундан сўнг ҳар иккала жамоа ўйинчилар 11 мертлик белгидан жарима зарбаларидан фойдалана олишмади. 64-дақиқада Мирғиёс Сулаймоновнинг зарбасини Муроджон Зуҳуров тўсган бўлса, 78-дақиқада “Металлург” дарвозабони Зафар Сафаев ўзини кўрсатди. У биринчи гол муаллифи Достонбек Ҳамдамовга иккинчи марта муваффақият қозониш имкониятини бермади.

Бекободда ўтган барча учрашувлар:

16.06.2016 «Металлург» - «Бунёдкор» 1:1
26.04.2015 «Металлург» - «Бунёдкор» 1:2
01.10.2014 «Металлург» - «Бунёдкор» 1:2
17.08.2013 «Металлург» - «Бунёдкор» 2:3
27.09.2012 «Металлург» - «Бунёдкор» 1:3
23.10.2011 «Металлург» - «Бунёдкор» 2:1
19.03.2010 «Металлург» - «Бунёдкор» 0:1
25.06.2009 «Металлург» - «Бунёдкор» 0:4
17.08.2008 «Металлург» - «Бунёдкор» 1:2
01.04.2007 «Металлург» - «Бунёдкор» 0:1

Бекободдаги ўзаро ўйинлар ҳақида факт : “Металлург” ўз майдонида фақат бир бор “Бунёдкор”дан устун келган. Яна битта учрашувда очколарни баҳам кўрган. Бу ўтган йилги мавсумда кузатилганди. Қолган ўйинларда эса “Бунёдкор” Бекободдан уч очко билан қайтган.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика