Latest news

16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:06"Хоразм" — "Қўқон-1912". Асосий таркиблар маълум  1 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  25 15:18"Ливерпуль" — "Эвертон". Мерсисайд дербиси учун таркиблар маълум  8 14:51Футзал. Ўзбекистоннинг Фаластинга қарши ўйин учун таркиби маълум  2 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  34 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  12 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  3 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  13 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  2 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0

Превью. "Машъал" - "Сўғдиёна" News

Превью. "Машъал" - "Сўғдиёна"

Олий лиганинг 22-турининг дастлабки ўйини Муборакда "Машъал" ва "Сўғдиёна" ўртасида бўлиб ўтади.

«Машъал» (Муборак) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
18 сентябрь 2015. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 17:00
Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), Д. Мухтаров (Тошкент)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).
 
“Сўғдиёна” ва “Машъал” олий лигада 21 бора тўқнаш келишган. Натижалар Муборак жамоасининг катта устунлигини кўрсатмоқда.

“Машъал” 11 марта бу жамоадан устун келган. “Сўғдиёна” 5 марта ғалаба қозонган ва 5 бор дуранг ўйнаган. “Машъал” тўплар нисбатида ҳам устунликка эга – 33:21. “Газчилар” ўзаро ўйинларда 38, “Сўғдиёна” эса 20 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйган. Жиззахликларнинг нинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси 3:0, “Машъал”нинг энг йирик муваффақияти 5:1га тенг.

7-турда Зоминда бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар ҳужумчиси Анвар Ражабов ҳисобни очганди. Акмал Абдураҳмонов ҳисобдаги фарқни иккитага оширганди. “Машъал”ни иккинчи давра бошида тарк этган Владислав Ивановнинг урган голи фақатгина ҳисобни қисқаришини таъминлаганди холос – 2:1.

Муборакда ўтган сўнгги беш учрашув:
03.08.2014 «Машъал» - «Сўғдиёна» 3:2
21.05.2011 «Машъал» - «Сўғдиёна» 1:1
09.11.2009 «Машъал» - «Сўғдиёна» 2:0
02.11.2008 «Машъал» - «Сўғдиёна» 0:0
10.08.2006 «Машъал» - «Сўғдиёна» 3:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Машъал” ўз майдонида олти бора “Сўғдиёна”дан устун келган. Уч учрашувда ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмаган. Бир марта Жиззах клуби сафардан ижобий натижа билан қайтган. Охирги олти учрашувда “Сўғдиёна” сафарда бу жамоани мағлуб эта олмаган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика