Latest news

07:31Дилшод Жўраев: "Хоразм"нинг Суперлигада ўйнашига охиригача ишонгандик"  0 03:20Испания Кубоги. "Барселона" чорак финалда қийинчилик кўрмади, Торрес собиқ жамоасини аямади  61 02:57"Ливерпуль" катта қийинчиликсиз Англия Лига Кубоги финалига йўл олди  4 02:32А Серия. "Интер" қолдирилган ўйинда йирик ҳисобда ютқазди  1 00:56Моуринью футбол тарихидаги энг зўр уч футболчи номини айтди  23 00:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" Карим Бенземанинг 90+6-дақиқадаги голи эвазига ғалабага эришди  1 23:54"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисига А Серия клублари даъвогар  0 23:25ЕЧЛ форматида яна ўзгариш бўлиши мумкин  2 22:55Жозе Фонте: "Роналду мингта гол ура олади"  2 22:29Назорат ўйини. "Бухоро" Қозоғистон жамоасини ишончли ҳисобда доғда қолдирди  4 21:59ЎФА "Нефтчи", "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна"га қарзларни бартараф қилиши учун муддат белгилади  5 21:23Назорат ўйини. "Сурхон" Сербия клуби дарвозасига 4та гол урди  10 21:05Назорат ўйини. "Навбаҳор" Хитой жамоасидан устун келди  4 20:4239 ёшли Модрич яна бир йил "Реал"да қолмоқчи  12 20:25Назорат ўйини. "Насаф" Грузия жамоасига 4та гол урди  18

Превью. "Машъал" - "Қўқон-1912" News

Превью. "Машъал" - "Қўқон-1912"

Бугун Муборакда "Машъал" - "Қўқон-1912" учрашуви бўлиб ўтади.

«Машъал» (Муборак) – «Қўқон-1912» (Қўқон)
21 июнь 2016. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 19:00
Ҳакамлар
: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувосилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: В. Леткин.
 
“Машъал” ва “Қўқон-1912” олий лигада 8 бора тўқнаш келишган. Натижалар воҳа клубининг устунлигини кўрсатмоқда.

“Машъал” ушбу рақибни 5 марта мағлуб этган. Битта ўйинда дуранг қайд этилган. “Қўқон-1912” ҳисобида икки ғалаба мавжуд. “Газчилар” ўзаро ўйинларда 14та гол уришган, қўқонликлар 7 марта жиззахликлар дарвозасини ишғол этишган. Муборак клуби ўзаро ўйинларда 16 очкога эга бўлган, Қўқон клуби ҳисобида 7 очко бор. “Машъал”нинг ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабаси 3:0га тенг бўлса, “Қўқон-1912”нинг энг йирик муваффақияти 3:1 бўлиб турибди.

2015 йил Қўқондаги ўйинда меҳмонлар ҳимоячиси Ғиёсжон Комилов ҳисобни очган. Носир Отақўзиев ҳисобни тенглаштирганди. Жаҳонгир Жиямуродовнинг автоголи “Қўқон-1912”га иродали ғалаба тақдим этди – 2:1. “Машъал” майдонида бўлиб ўтган учрашувда Владислав Иванов ҳисобни очганди, Зоҳир Қўзибоевнинг иккита голи ҳисобни йириклаштирганди – 3:0.

Муборакда ўтган барча учрашувлар:

25.04.2015 «Машъал» - «Қўқон-1912» 3:0
20.09.2003 «Машъал» - «Қўқон-1912» 3:2
02.11.2002 «Машъал» - «Қўқон-1912» 2:0
15.04.1995 «Машъал» - «Қўқон-1912» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Машъал” майдонида бўлиб ўтган 4та ўйиннинг барчасида мезбонларнинг қўли баланд келган. Муборак клуби ҳар бир ўйинда камида иккитадан тўп киритган.  

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика