Latest news

00:30"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади  0 23:40Санчо "Рома"га ўтишни хоҳламаяпти, аммо римликлар уни кўндиришга уриниб кўради  0 23:13Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"  5 22:59"Тоттенхэм" 60 млн. фунтлик трансферга яқин турибди  0 22:27Стримернинг онасини сўккан Россия терма жамоаси собиқ футболчиси аёлнинг ўзидан кечирим сўради  1 22:11Акмал Рустамов: "Суперлигада ўйинлар орасида вақт кам. Бир кунни йўлга сарфлаяпмиз, икки кун сунъий майдонда машғулот қилдик"  0 21:58Алонсо "Реал"нинг ўйинини кўчиришни рад этишгани ҳақида: "Футболчилар соғлиғи учун бизни қўллаб-қувватлашларини хоҳлардик"  2 21:15Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими?  1 21:00Суперлига. "Хоразм" 15 йилдан сўнг уйига қайтган оқшомда "Қизилқум"га мағлуб бўлди  20 20:37Артём Петросян: "Ўйинни якка курашларда ютқазганимиз учун бой бердик"  1 20:08Шавкат Юсупов: "Локомотив"да Суперлига савиясидаги ўйинчилар йиғилган"  1 20:00Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" майдонида ишончли ғалабага эришди, "Жайхун" "Олимпик" дарвозасига 3 та тўп киритди  1 19:46Мирко Еличич: "ФарДУ" курашувчан ва доим босим уюштирадиган жамоалар сирасига киради"  0 19:26Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол маркази билан танишди  5 19:08Кроос: "Нойер – барча даврларнинг энг яхши дарвозабони"  11

Превью. "Машъал" - "Қўқон-1912" News

Превью. "Машъал" - "Қўқон-1912"

Муборакнинг "Машъал" клуби ўз майдонида "Қўқон-1912" жамоасини қабул қилади.
«Машъал» (Муборак) – «Қўқон-1912» (Қўқон)
25 апрель 2015. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 17:00
Ҳакамлар
: В.Цейтлин, М.Саидқосимов, Т.Гайнулин, Э.Турсунов
Назоратчи: Б.Галеев.
 
“Машъал” ва “Қўқон-1912” олий лигада 6 бора тўқнаш келишган. Натижалар воҳа клубининг устунлигини кўрсатмоқда.

“Машъал” ушбу рақибни 4 марта мағлуб этган. Битта ўйинда дуранг қайд этилган. “Қўқон-1912” ҳисобида битта ғалаба мавжуд. “Газчилар” ўзаро ўйинларда 10та гол уришган, қўқонликлар  5 марта муборакликлар дарвозасини ишғол этишган. Муборак клуби ўзаро ўйинларда 13 очкога эга бўлган, Қўқон клуби ҳисобида 4 очко бор. “Машъал”нинг ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабаси 2:0га тенг бўлса, “Қўқон-1912”нинг энг йирик муваффақияти 3:1 бўлиб турибди.

Бу жамоалар сўнгги бор 2003 йилги мавсумда тўқнаш келишган. Ўша йил Қўқонда бўлиб ўтган учрашувда “Машъал” ғолиб бўлган. Қудрат Мадаминов ва Даврон Умуров майдон эгалари дарвозасига гол уришган. Муборакда ҳам “газчилар” зафар қучишган. Рустам Қодиров (2та) ва Константин Боев қўқонликлар дарвозасига тўп киритишган, бўлса Андрей Стрельцов ҳамда Аҳдам Жоналиев Муборак клубини ранжитишганди – 3:2.

Муборакда ўтган барча учрашувлар:
20.09.2003 «Машъал» - «Қўқон-1912» 3:2
02.11.2002 «Машъал» - «Қўқон-1912» 2:0
15.04.1995 «Машъал» - «Қўқон-1912» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Машъал” майдонида бўлиб ўтган 3та ўйиннинг барчасида мезбонларнинг қўли баланд келган. Муборак клуби ҳар бир ўйинда камида иккитадан тўп киритган.  
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика