Latest news

23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  0 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:19Саудия Арабистонида марказий ўйин: "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  3 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  14 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  62 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  9 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  20 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  19 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4

ПРЕВЬЮ. "Машъал" - "Қизилқум" News

ПРЕВЬЮ. "Машъал" - "Қизилқум"

Александр Хомяков бошчилигидаги "Машъал" ўз уйида Юрий Лукин устозлик қилаётган "Қизилқум"ни қабул қилади.
«Машъал» (Муборак) – «Қизилқум» (Навоий)
27 август. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 18:00
Ҳакамлар
: И. Танташев (Бухоро), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), И. Худойдотов (Тошкент)
Назоратчи: В. Валцкий.
ПФЛУз вакили: Б. Ҳайдаров.
 
Бу икки клуб олий лигада 23 бора тўқнаш келишган. Натижалар мутлақо тенг. Ушбу ўйинлардан 6 тасида “Машъал” ғолиб бўлган. 11 ўйин дуранг ҳисобида якунланган. Яна 6 учрашувда “Қизилқум” ғолиб бўлган.

“Машъал” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Қизилқум” дарвозасига 30та гол киритган “Қизилқум” эса 28 бора “Машъал” посбонини ранжитган. “Машъал” ҳам, “Қизилқум” ҳам 29тадан очкони қўлга киритишган. “Машъал”нинг олий лигада “Қизилқум” устидан эришган энг йирик ғалабаси 6:1 ни ташкил қилади. Зарафшонликнинг энг йирик ғалабаси эса – 6:3 бўлиб турибди.

Биринчи даврада Навоийда бўлиб ўтган баҳсда дуранг қайд этилган. Иккала жамоа бир қатор вазиятлар яратишган, бироқ ҳеч бир томон гол ура олмаган – 0:0.

Муборакда ўтган сўнгги беш учрашув:
20.06.2012 «Машъал» - «Қизилқум» 0:2
09.04.2011 «Машъал» - «Қизилқум» 0:0
29.05.2010 «Машъал» - «Қизилқум» 0:2
30.10.2009 «Машъал» - «Қизилқум» 6:1
23.11.2008 «Машъал» - «Қизилқум» 3:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : Бу жамоаларнинг Муборакда бўлиб ўтган 11 та учрашувида 2таси дуранг билан тугаган. Тўртта ўйинда “Машъал” ғалаба қозонган, яна бешта учрашувда “Қизилқум” сафардан уч очко билан қайтган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика