Latest news

21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  4 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:55ОЧЛ-2. "Ал Аҳли" - "Андижон" 1:0 (матнли трансляция)  52 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  0 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  0 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  23 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0

Превью. "Машъал" - "Пахтакор" News

Превью. "Машъал" - "Пахтакор"

Муборакнинг "Машъал" клуби ўз уйида Тошкентнинг "Пахтакор" клубини қабул қилади.
«МАШЪАЛ» – «ПАХТАКОР»
5 апрель. Муборак. “Б.Вафоев номидаги” стадион. 16:30
Ҳакамлар:
Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, Э.Турсунов
Назоратчи: Р.Серазетдинов.

“Машъал“ ҳамда “Пахтакор“ шу кунга қадар ўзаро 26 маротаба куч синашишган. Натижалар “Пахтакор”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Тошкентликлар 26 баҳснинг 17тасида ғалаба қозонишган. Бешта учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган ва 4та ўйинда “Машъал”нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати ҳам “шерлар” фойдасига 50-18. Ўзаро ўйинларда “Пахтакор” 56 очони қўлга киритган бўлса, “Машъал” 17 очколик бўлган.

“Машъал”нинг “Пахтакор” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 2:0. Ўз навбатида “Пахтакор”нинг  “Машъал” устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса – 4:1 ни ташкил этади.

Ўтган йил “Машъал” биринчи лигада ўйнаган. Шу боис икки жамоа ўртасидаги сўнгги тўқнашувлари 2012 йилда бўлиб ўтган. Ўша йил Муборакдаги баҳсда Иракли Климиашвили, Илҳом Суюнов ва Темурхўжа Абдухолиқовнинг урган голлари “шерлар”га ғалаба келтирган – 3:0. Худди шу ҳисоб Тошкентда ҳам кузатилган. Бу сафар Шахбоз Эркинов, Кахи Махарадзе ва Аббос Махсталиев ўзини кўрсатган – 3:0.   

Муборакда ўтган сўнгги беш учрашув:
10.05.2012  «Машъал» – «Пахтакор»  0:3
24.04.2011  «Машъал» – «Пахтакор»  1:0
25.09.2010  «Машъал» – «Пахтакор»  1:2
24.08.2009  «Машъал» – «Пахтакор»   0:0
18.04.2008  «Машъал» – «Пахтакор»   0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : “Машъал” ўз уйида ўтган 13та ўйиндан 6тасида “Пахтакор”га мағлуб бўлган. 4 бор майдон эгалари зафар қучишган, 3 марта дуранг қайд этилган.  
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика