Latest news

10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  0 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  5 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0 08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  3 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  1 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  25 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  2 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  24 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  141

Превью. "Машъал" - "Бухоро" News

Превью. "Машъал" - "Бухоро"

Муборакнинг "Машъал" клуби ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилади.
«Машъал» (Муборак) – «Бухоро» (Бухоро)
9 май 2015. Муборак.  Баҳром Вафоев номидаги стадион. 18:00
Ҳакамлар: Ш. Қосимов (Тошкент), Н. Рўзимов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), Б. Юльчараев (Гулистон)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

Бу икки клуб олий лигада 26 бор куч синашишган. Натижалар “Машъал”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Муборакликлар 12 та ўйинда ғалаба қозонишган, 8 баҳс дуранг билан якунланган. 6 та ўйинда “Бухоро” зафар қучган. Тўп киритиш борасида ҳам “Машъал” олдинда – 39:25. Ўзаро ўйинларда “Бухоро” 26 очкога эга бўлган, “Машъал” ҳисобида эса 44 очко мавжуд.

“Бухоро”нинг “Машъал” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0. “Машъал”нинг ҳам “Бухоро” устидан ўзаро ўйинлардаги энг йирик муваффақияти 4:0ни ташкил қилади.

2014 йил дастлабки даврада Бухорода ташкил этилган баҳсда жами 7та гол урилганди. “Машъал” сафида Зоҳир Қўзибоев ва Мўйдин Мамазулумов иккитадан гол уришган. Бухороликлар сафида Андрей Акопянц ва Сухроб Неъматов тўп киритишган. “Машъал” вакили Саламат Қутибоев ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйганди – 3:4. Муборакдаги учрашувда эса томонлар гол ура олишмаганди – 0:0.

Муборакда ўтган сўнгги беш учрашув:    
17.10.2014 «Машъал» - «Бухоро» 0:0
27.10.2012 «Машъал» - «Бухоро» 1:1
20.08.2011 «Машъал» - «Бухоро» 2:0
12.09.2009 «Машъал» - «Бухоро» 2:0
13.11.2008 «Машъал» - «Бухоро» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Муборакдаги ўйинларда мезбонлар 9 марта ғолиб бўлишган. Учта баҳсда дуранг қайд этилган. “Бухоро” ушбу рақиб майдонидан фақат бир марта (2002 йил) сафардан ғалаба билан қайтган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика