Latest news

14:08"Ювентус" "Лилль" вингерини сотиб олмоқчи  0 13:25"Рома" Санчонинг молиявий талабларини қондира олмайди  0 12:45Гвардиола Эдерсон билан боғлиқ вазият ҳақида: "Агар футболчи кетишни истаса, у кетиши керак"  0 12:18ОЧЛ-2. "Андижон"нинг гуруҳдаги рақиблари ҳамда мураббий ва футболчиларнинг қуръага муносабати  6 11:55"Арсенал" бразилиялик футболчига қизиқиб қолди  0 11:28Родригонинг "Реал"дан "Манчестер Сити"га эҳтимолий ўтиш тафсилотлари маълум бўлди  2 10:48Превью. 8 йиллик танаффусдан сўнг "Бунёдкор" "Бухоро"ни ўз уйида мағлуб эта оладими?  5 10:20Превью. Ўтган тур мағлуб бўлган "Андижон" ва "Машъал" ўзаро баҳс олиб боради  2 09:53Флик йирик ғалабадан сўнг футболчиларини танқдид қилди  8 09:25Превью. Сўнгги турда ғалаба қозонган "Қўқон-1912" ва "Сурхон" баҳсида устунлик ким томонда?  0 08:58Гвардиола таркибдан норози эканлигини маълум қилди  10 08:40Ўртоқлик ўйинлари. "Интер" ва "Ювентус" ғалаба қозонди, "Рома" эса Саудия клуби билан дуранг ўйнади  1 08:27Sofascore. "Нол"га ўйнаган Алиқулов ва Ҳусанов, гол урган Ғаниев кечаги учрашувларда неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56Суперлига. Бугун яна 3 та учрашув бор  2 07:25МЛС. "Интер Майами" "Лос-Анжелес Гэлакси"ни мағлуб этди, Месси захирадан тушиб, гол ва ассист қайд этди  6

Превью. "Машъал" - "Андижон" News

Превью. "Машъал" - "Андижон"

Олий лиганинг 2-турида "Машъал" ўз майдонида "Андижон"ни қабул қилади.
«МАШЪАЛ» – «АНДИЖОН»
20 март 2015. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 16:30
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), А. Рубаков (Тошкент)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).

Олий лиганинг бу икки клуби ўзаро 26 бор куч синашишган. Натижалар “Машъал”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Муборакликлар 16 ўйнида ғалаба қозонишган, 3 учрашув дуранг билан якунланган. “бургутлар” эса бугунга қадар рақибни 7 бор мағлуб эта олишган. Тўп киритиш борасида ҳам устунлик “Машъал” томонида – 41:32. Ўзаро ўйнларда “Машъал” 51, “Андижон” эса 24 очколик бўлган.

“Андижон”нинг “Машъал” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0. “Машъал”нинг ушбу рақиб устидан қозонган энг йирик ғалабаси 6:1га тенг.

Ўтган мавсум биринчи даврада водийдаги ўйинда меҳмонлар зафар қучишган. Учрашув тақдирини ҳал қилган голни 83-дақиқада Зоҳир Қўзибоев “бургутлар” дарвозасига урганди – 0:1. Муборакдаги баҳсда эса “Машъал” рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмаган. Баҳсда ҳисобни меҳмонлар вакили Азиз Ибрагимов очганди. Бунга “газчилар” Мирзоҳид Ғофуров, Ғиёсжон Комилолв, Зафар Тўраев, Зоҳир Қўзибоев, Мўйдин Мамазулумов ва Андрей Деркачнинг голлари билан жавоб беришган – 6:1.

Муборакда ўтган сўнгги беш учрашув:
15.08.2014 «Машъал» - «Андижон» 6:1
03.09.2012 «Машъал» - «Андижон» 1:0
15.10.2011 «Машъал» - «Андижон» 4:0
20.03.2010 «Машъал» - «Андижон» 1:0
24.05.2009 «Машъал» - «Андижон» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Машъал” ўз уйида бу рақибга умуман ютқазмаган. 12 бор муборакликлар ўз майдонларида ғалаба қозонишган. Фақат 1 марта “бургутлар” воҳадан бир очко билан қайтишган (1995 йил). “Андижон” Муборакдаги охирги 6та ўйинда атига бир марта гол ура олган.


Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика