Latest news

01:23Роналду 5 ой деганда чемпионатда гол ура олмади  5 00:55"Интер" футболчиси "Ювентус"га ўтишни истамоқда  0 00:40Саудия Арабистони. Иккита қизил, 5та гол - "Ал Насср" мавсумда илк марта мағлуб бўлди  9 00:13"Ливерпуль" футболчисига шартнома таклиф қилади  0 23:58А Серия. "Кальяри" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:47"Борнмут" 37 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолади  0 23:24"Бавария" Гвардиоланинг собиқ ёрдамчисини ишга олди  1 22:50БАА. "Бани Яс" ўз майдонида ютқазди, Шукуров пенальтидан гол ура олмади  6 22:37Мбаппе Саудия Арабистонига боради, лекин...  1 22:16"Кристал Пэлас" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширди  0 21:32"Интер" ва "Ал Ҳилол" музокараларга киришди  0 21:16Рубен Аморим "МЮ" - "Лидс" ўйини ҳақида: "Бу дерби эканлигини эшитдим, бироқ АПЛда барча ўйинлар жуда қийин ўтади"  3 20:55Ханси Флик: "У жамоа учун жуда муҳим футболчи"  1 20:33Пеп Гвардиола Энцо Маресканинг истеъфоси ҳақида: "Менинг омадим келган"  5 19:59"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги вингерга кўз тикди  0

Превью. «МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД» - «БАЙЕР». News

Превью. «МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД» - «БАЙЕР».

Сешанба, 17 сентябр 2013 йил. Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи, 1-тур. «Олд Траффорд» стадиони, Манчестер шаҳри. Бош ҳакам: Дамир Скомина (Словения). Бошланиш вақти: 23:45 УЗБ.
ЖАМОАЛАР ҲОЛАТИ

«Манчестер Юнайтед»

Жамоанинг «Кристал Пелас» га қарши ўтказган учрашувида Руни бошидан олган ҳароҳат туфайли махсус ҳимоя боғичлари билан ўтказди. «Байер»жамоасига қарши кечадиган учрашувда еса ҳужумчи ушбу боғичларсиз ҳаракат қилиши кутилмоқда. Рафаел ва Денни Уелбекалар кичик жароҳат туфайли учрашувни ўтказиб юбориши мумкин. Фил Жонси ва Даррен Флетчерлар тикланиш жараёнида иштирок етишмоқда.

Жароҳат олганлар: Жонс, Флетчер.

Сўроқ остида:Рафаел, Уелбек.

Четлатиш: йўқ.

«Байер»

Гонсало Кастро жароҳат туфайли жамоага ёрдам бера олмайди. Ларс Бендер ва Йенс Хегелерларнинг майдонга тушиши сўроқ остида.

Жароҳат олганлар: Кастро.

Сўроқ остида:Бендер, Хегелер.

Четлатиш: йўқ.

Леверкузеннинг «Байер» жамоаси йеврокубоклар доирасида «Олд Траффорд»га ташрифи «Манчестер Юнайтед» жамоасининг янги бош мураббийи сифатидаги Девид Мойеснинг Чемпионлар Лигаси учрашувларидаги дастлабки баҳси бўлади.

Шунингдек, «Манчестер Юнайтед» жамоасининг ушбу иштироки жамоа учун кетма-кет 18 маротаба Чемпионлар Лигаси баҳсларидаги қатнашишидир. Девид Мойеснинг еса Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидаги дебют учрашуви. Англиянинг амалдаги чемпионлари сера Алекса Фергюсон бошчилигида икки маротаба ушбу мусобақада ғолиб бўлишган.

Ушбу баҳс «Байер» жамоаси бош мураббий Сами Хююпянинг ҳам йеврокубоклардаги дебюти. Мураббий 2005 йилда футболчи сифатида «Ливерпул» таркибида Чемпионлар Лигаси ғолибига айланган еди.

АВВАЛГИ УЧРАШУВ

Чемпионлар Лигасининг 2001/02 мавсумда жамоалар ярим финалда ўзаро тўқнаш келишган. Икки ўйин натижасига ва меҳмонда киритилган тўплар нисбатига кўра «Байер» финал йўлланмасини қўлга киритган еди.

«Олд Траффорд»да ўтган дастлабки учрашув 2-2 ҳисобида якунига йетган. Голларга «Байер»дан Михаел Баллак (62-дақиқа) ва Оливера Нойвелл (75-дақиқа) муаллифлик қилишган бўлса, Бориса Живковичнинг 29-дақиқадаги автоголи ва Нистелройнинг 67-дақиқадаги голлари дурранг натижани таъминлаган еди. Германияда ўтган жавоб учрашувида еса Рой Киннинг 28-дақиқада киритган тўпига Нойвелл 45-даиқада жавоб қайтарган еди. Шу тариқа Клауса Топпмёллер шогиртлари финалга йўлланма олишган еди.

«Олд Траффорд» ўтган 2002 йилги бахсда иштирок етган Раян Гиггз – «Юнайтед» таркибида ҳозирда фаолият олиб бораётган ягона футболчи.

Ўша мавсумдан кейинги Чемпионлар Лигаси баҳсларининг гуруҳ босқичида жамоалар яна ўзаро тўқнаш келишган. «Манчестер Юнайтед» ўшанда бир йил олдинги учрашувни реваншини олишга еришган еди. Дастлабки Германияда ўтган баҳсда «Юнайтед» 1-2 (Гол: Нистелрой (31, 44) ҳисобида, «Олд Траффорд»даги учрашувда еса 2-0 (Верон 42, Нистелрой 69) ғалаба қозонишган.

Жамоаларнинг сўнги ўзаро учрашувларидаги таркиб қуйидаги кўринишда бўлган:

Манчестер Юнайтед : Рикардо, ЎШи, Блан (Г. Невилл 77) , Фердинанд, Силвестр, Бекхем (Сулшер 78), Верон, Форчун, Гиггз ( Чедвик 81), Скоулз, Ван Нистелрой .

Байер:Бутт, Живкович, Кляйн, Рамелов, Себескен, Балитч ( Преус 81), Бабич, Шимак, Бирофка (Доган 78), Бербатов (Франка 62), Брдарич.

ЖАМОАЛАРНИНГ ЎЗ ЧЕМПИОНАТЛАРДАГИ СЎНГИ УЧРАШУВ НАТИЖАЛАРИ:

14.09.2013. «Манчестер Юнайтед» - «Кристал Пелес» 2:0 (ван Перси 45+1 пен, Руни 81)

Де Хеа; Фабио, Фердинанд, Видич, Евра, Каррик, Андерсон (Феллаини 62), Валенсия, Руни, Янг (Янузай 67), ван Перси (Ернандес 79).

Чемпионатдаги ўрни : 5-ўрин, 7 очко.

14.09.2013. «Байер» - «Волфсбург» 3:1 (Сем 24, Кисслинг 65, 90+2; Олич 39)

Лено; Хилберт (Донати 74), Воллшайд, Спахич, Бениш; Райнарц, Кастро, Ролфес; Сем (Крузе 88), Сон (Джан 81); Кисслинг.

Чемпионатдаги ўрни: 3-ўрин, 12 очко

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика