Latest news

23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  0 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  2 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  6 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0 20:22Эрон. "Персеполис" сафарда ғалабага эришди ва пешқадам бўлиб олди  0 19:49Каталония дербиси қайноқ ўтади. "Эспаньол" "Барселона"га қарши ўйин олдидан эҳтиёт чораларини кўрмоқда  3 19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  1 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  3 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  7 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1

Превью. "Локомотив" - "Шўртан" News

Превью. "Локомотив" - "Шўртан"

Тошкентнинг "Локомотив" клуби ўз майдонида Ғузорнинг "Шўртан" клубини қабул қилади.

«Локомотив» (Тошкент) – «Шўртан» (Ғузор)
30 октябрь 2015. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 16:00
Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).

“Локомотив” ва “Шўртан” олий лигада ўзаро 17 марта тўқнаш келишган. Натижалар тенгликни кўрсатмоқда. “Шўртан” ҳам, “Локомотив” ҳам 7 мартадан ғалаба қозонган. 3та учрашувда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати эса “Локомотив” фойдасига 30-17. Ўзаро ўинларда жамоалар 24тадан очкога эга бўлишган.

“Локомотив”нинг “Шўртан” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 4:0га тенг. “Шўртан”нинг энг йирик ғалабаси эса – 2:0.

Дастлабки даврада Ғузорда ўтган ўйинда меҳмонлар зафар қучишган. Темурхўжа Абдухолиқов, катта Жасур Ҳасанов, Санжар Шоаҳмедов ва Марат Бикмаев томонидан урилган голлар “темирйўлчилар”га йирик ҳисобдаги ғалабани келтирган – 4:0.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
14.03.2013 «Локомотив» - «Шўртан» 3:0
21.11.2012 «Локомотив» - «Шўртан» 4:1
01.08.2010 «Локомотив» - «Шўртан» 0:1
04.06.2009 «Локомотив» - «Шўртан» 0:0
10.05.2008 «Локомотив» - «Шўртан» 3:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Локомотив” ўз майдонида тўрт бор ғалаба қозонган. Икки марта дуранг қайд этилган, яна иккита ўйинда “Шўртан” Тошкентдан уч очкони олиб кетган. Охирги икки ўйинда “Локомотив” ўз уйида икки бор йирик ғалабага эришган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика