Latest news

12:21Тебас Хаби Алонсони қўллаб-қувватлади: "Реал" қийинчиликлардан чиқишни билади"  1 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўйинлари ўзбек шарҳида, “Барса” ва бошқалар  0 11:24"Галатасарой" Рюдигерни қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Реал"нинг 32 ёшли ҳимоячиси таклифларга очиқ  3 10:45Массимилиано Аллегри А Серияда ой мураббийи деб топилди  0 10:17"Бунёдкор" сардори жамоани тарк этди  2 09:50МЮ сардорига нарх қўйди  2 09:22"Реал Мадрид" Франциядан 20 ёшли футболчини сотиб олмоқчи  4 08:55Аморим "Борнмут"га қарши ўйин олдидан "Манчестер Юнайтед" футболчиларининг жароҳатлари ҳақида гапирди  0 08:28Трансфермаркт Ла лигада энг кўп нархи ошган футболчилар рейтингини тузди  1 08:00Роналду дунёнинг машҳур фильмида рол ўйнайди  10 07:31"Нефтчи"нинг асосий футболчиларидан бирига ОКМК ва "Андижон"дан қизиқиш бор  6 01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  3 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  6

Превью. "Локомотив" - "Олмалиқ" News

Превью. "Локомотив" - "Олмалиқ"

Олий лиганинг 7-туридан ўрин олган биринчи ўйинда "Локомотив" ва "Олмалиқ" ўзаро тўқнаш келишади.

«Локомотив» (Тошкент) – «Олмалиқ» (Олмалиқ)
28 апрель 2016. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 17:00
Ҳакамлар
: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Ф. Норсафаров (Қарши)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
 
“Локомотив“ ҳамда “Олмалиқ“шу кунга қадар ўзаро 14 маротаба куч синашишган. Натижалар "Локомотив”нинг устунлигини кўрсатмоқда. “Олмалиқ” 3та ўйинда ютган, “Локомотив” ҳисобида эса 8та ғалаба бор. Яна учта ўйин дуранг билан тугаган. Тўплар нисбатида тошкентликлар устун: 25-18. Ўзаро ўйинларда “Локомотив” 27, “Олмалиқ” эса 12 очкони қўлга киритган.

“Олмалиқ”нинг “Локомотив” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0. Ўз навбатида “темирйўлчилар”нинг  “Олмалиқ” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 3:0 ни ташкил этади.

Ўтган йил биринчи даврада Олмалиқда ўтган баҳсда дуранг қайд этилган. Ўйиндаги ҳисобни Жаҳонгир Абдумўминов очганди. Бунга Санжар Шоаҳмедов жавоб берганди. Шавкат Саломов яна "Олмалиқ"ни олдинга олиб чиққанди. Учрашув сўнггида Лутфулла Тўраев якуний ҳисобни ўрнатганди - 2:2. Иккинчи даврада “Локомотив” йирик ҳисобда зафар қучганди. “Темирйўлчилар” сафида Мўйдин Мамазулумов, Олег Зотеев, Тимур Кападзе ва Марат Бикмаев тўп киритишган. “Андижон”дан эса Неманья Йованович гол урганди – 4:1.  

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
30.09.2015 «Локомотив» – «Олмалиқ» 4:1
01.06.2014 «Локомотив» – «Олмалиқ» 3:0
28.06.2013 «Локомотив» – «Олмалиқ» 1:0
17.08.2012 «Локомотив» – «Олмалиқ» 4:2
08.05.2010 «Локомотив» – «Олмалиқ» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : “Локомотив” клуби шу кунгача олий лигада ўз майдонида олти марта "Олмалиқ"ни мағлуб этди. Битта ўйинда дуранг қайд этилган. "Олмалиқ" ўз тарихида "темирйўлчилар" майдонида умуман ғалабага эриша олмаган.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика