Latest news

23:10Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон 1:1, Олимпиадани ғалабасиз якунладик  0 22:59ЦСКА легионер футболчисини Ўзбекистонга юборди  0 22:32Россия кубоги. "Рубин" "Акрон"ни тор-мор этди, Эсанов дебют қилди  1 22:15Париж-2024. Марокаш ва Аргентина плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  2 22:02"Андижон" сербиялик футболчи билан шартнома имзолади  4 21:41"Насаф" "Атлетико Мадрид"да ўйнаган сербиялик футболчини таркибга қўшиб олди  6 21:24ОКМКни Қосимов ва яна икки нафар футболчи тарк этди  12 21:03Париж-2024. Миср Испанияни мағлуб этиб, гуруҳ пешқадами сифатида плей-оффга йўл олди  11 20:51Аббос Файзуллаев: "Олимпиадага ҳеч ким мағлубиятга учраймиз ёки гуруҳда қолиб кетамиз деган мақсадда келмайди"  20 20:28"Металлург" 11 нафар футболчини рўйхатдан ўтказди, улардан 2 таси — легионер  5 20:10Россия кубоги. "Рубин" — "Акрон". Эсанов дебют қилади, Ашурматов ҳам асосийда  3 20:00Расмий хабар: "Насаф" Жанубий Судан терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузди  15 19:55Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон учрашувида ғолиб номи аниқланмади  168 19:44"Ювентус" янги мавсум сафар либосини намойиш этди  1 19:31"Зенит" ярим ҳимоячисини сотиб юбормоқчи  1

Превью. "Локомотив" - "Нефтчи" News

Превью. "Локомотив" - "Нефтчи"

Бугун олий лиганинг 23-тур доирасидан ўрин олган сўнгги баҳс бўлиб ўтади.

“Локомотив” ва “Нефтчи” олий лигада 17 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Локомотив”нинг кичик устунлигини кўрсатмоқда.

“Локомотив” ҳам 8та ўйинда зафар қучган, “Нефтчи” эса 7та баҳсни ўз фойдасига ҳал қилган. 2та учрашувда дуранг қайд этилган. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 26та гол киритган, “Темирйўлчилар” 24 бора фарғоналиклар дарвозасини ишғол этишган. Ўзаро ўйинларда “Локомотив” 26, “Нефтчи” 23 очкога эга бўлган. Фарғоналикларнинг ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабаси 4:0га тенг бўлса, “Локомотив”да бу кўрсаткич 4:1га тенг.

Биринчи даврада Фарғонада бўлиб ўтган ўйинда “темирйўлчилар” муваффақият қозонишган. Фарҳод Тожиев икки марта, Зайниддин Тожиев бир марта фарғоналиклар дарвозасини ишғол қилишган. Бунга мезбонлар сафида Санжар Асқаралиев жавоб бера олган холос – 1:3. Зайниддин Тожиев иккинчи даврада “Нефтчи” сафида ўйнамоқда.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:

15.04.2012 «Локомотив» - «Нефтчи» 1:1

13.03.2010 «Локомотив» - «Нефтчи» 3:1

05.03.2009 «Локомотив» - «Нефтчи» 2:1

02.11.2008 «Локомотив» - «Нефтчи» 4:1

16.04.2007 «Локомотив» - «Нефтчи» 1:3

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Локомотив” ўз майдонида ўтган 8та ўйиннинг 5тасида зафар қучган. “Нефтчи” икки марта (2004 ва 2007 йилларда) Тошкентда уч очко билан қайтган. Ўтган йил бу жамоалар биринчи марта Пойтахтда дуранг қайд этишди. “Локомотив” майдонида бўлиб ўтган охирги тўрт ўйинда “Нефтчи” ғолиб бўла олмаган.

Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика