Превью. “Локомотив” – “Навбаҳор”
26 mar 2019 12:57
News
Превью. “Локомотив” – “Навбаҳор”
Мазкур клублар Ўзбекистон чемпионатларининг Суперлига (олий лига) баҳсларида ўзаро 30 марта куч синашишган. Мазкур ўйинларнинг 17 тасида “темирйўлчилар” зафар қучишган бўлса, 8 та учрашувда “лочинлар” ғалаба қозонишган. Яна 5 та ўйинда эса жамоалар дурангга имзо чекишган.
Тўплар нисбатидаги кўрсаткич – 54-39, “Локомотив” фойдасига.
Ушбу клубларнинг ўзаро ўйинларидаги энг йирик ҳисоб 2016 йили қайд этилган бўлиб, унда “темирйўлчилар” ўз майдонларида 5:0 ҳисобида зафар қучишган.
“Лочинлар”нинг “Локомотив” устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 2007 йили Наманганда қайд этилган бўлиб, унда “Навбаҳор” 6:2 ҳисобида зафар қучганди.
Ўзаро баҳсларда тошкентликлар 56, наманганликлар эса 29 очкони қўлга киритишган.
“Локомотив” – “Навбаҳор” жамоалари ўртасида шу кунгача Тошкентда ўтказилган 15 та учрашувнинг 12 тасида “темирйўлчилар” зафар қучишган, 2 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган ҳамда 1 та баҳсда “лочинлар” ғалаба қозонишган.
"Навбаҳор" пойтахтдаги ягона ғалабасини 2010 йилги мавсумда қўлга киритиб, “Локомотив” устидан 3:1 ҳисобида зафар қучганди ва ўшандан буён Тошкентда ғалаба қозонолмаяпти.
Similar news
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Comments