Latest news

02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  1 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  0 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  8 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  2 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  0 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  1 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  5 22:04"Қизилқум" Шукуров билан шартома имзолади  1 21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  1 21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  21 20:28Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...  5 19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   2 19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  1

ПРЕВЬЮ. «ЛОКОМОТИВ» – «НАВБАҲОР» News

ПРЕВЬЮ. «ЛОКОМОТИВ» – «НАВБАҲОР»

Олий лиганинг 14-туридан ўрин олган сўнгги учрашувда "Локомотив" ва "Навбаҳор" тўқнаш келишади.
«Локомотив» (Тошкент) – «Навбаҳор» (Наманган)
4 август. Тошкент. “ТТЙМИ” стадиони. 19:00
Ҳакамлар
: Б. Намозов (Тошкент), О. Абдувасилов (Тошкент), Н. Рўзимов (Тошкент), А. Рубаков (Тошкент).
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).

“Навбаҳор” ҳамда “Локомотив” олий лигада жами 19 бора тўқнаш келишган. “Локомотив” 8 марта, “лочинлар” 7 марта ғолиб чиққан, 4та баҳсда дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбати “Навбаҳор” фойдасига 29:25ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўйинларда “Локо” 28, “Навбаҳор” 25 очкони қўлга киритишган.

“Навбаҳор”нинг “Локомотив” устидан қозонган йирик ғалабаси – 6:2. “Темирйўлчилар”нинг ўзаро ўйинларда наманганликлар устидан қозонган энг йирик ғалабаси 3:0.

Биринчи турда Косонсойда бўлиб ўтган ўйинда “темирйўлчилар” муваффақият қозонишган. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқада Иван Нагаев мезбонларни мағлуб этишга етарли бўлган тўпни киритганди – 0:1.  

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
03.11.2013 «Локомотив» - «Навбаҳор» 3:0
25.10.2012 «Локомотив» - «Навбаҳор» 3:0
24.04.2010 «Локомотив» - «Навбаҳор» 1:3
03.10.2009 «Локомотив» - «Навбаҳор» 2:0
28.08.2008 «Локомотив» - «Навбаҳор» 3:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Локомотив” ўз майдонида бўлиб ўтган 9та ўйиннинг 6тасида ғолиб чиққан. Икки марта ғолиб аниқланмаган бўлса, “Навбаҳор” сафарда фақат бир бор муваффақият қозонган. 2010 йилги мавсумда “лочинлар” Тошкентдан 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишган. Охирги икки йилда “Навбаҳор” сафарда бу рақибга мағлуб бўлган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика