Latest news

03:30U-23 Осиё чемпионати-2020. Стадионни пайҳон қилган атлетлар, кулгига қолган ТВ, туғилган кунида Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи, Сон Хён Минга сув ташиттирган мураббий ҳамда кубокни ирғитган Шаҳбоз Беғамов ҳақида ҳикоя қиламиз  2 02:40А Серия. "Ювентус" аутсайдер майдонида ишончли ғалаба қайд этди  0 01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  2 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  11 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  26 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  4 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4

Превью. "Локомотив" - "Машъал" News

Превью. "Локомотив" - "Машъал"

Тошкентнинг "Локомотив" клуби ўз майдонида Муборакнинг "Машъал" клубини қабул қилади.

«Локомотив» (Тошкент) – «Машъал» (Муборак)
4 ноябрь 2015. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 14:00
Ҳакамлар: Ш. Қосимов (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).

“Машъал“ ва “Локомотив“ олий лигада жами 19 маротаба куч синашишган. Натижалар тенгликни кўрсатмоқда. “Машъал” 19 баҳснинг 9тасида ғалаба қозонган. Битта учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган ва 9та ўйинда “Локомотив”нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати “Машъал” фойдасига 25:23. Ўзаро ўйинларда “Машъал” ҳам, “Локомотив” ҳам 28 очколик бўлган.

“Локомотив”нинг “Машъал” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 3:1. Ўз навбатида “Машъал”нинг  “темирйўлчилар” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:1 ни ташкил этади.

Дастлабки даврада “Локомотив” сафардан ғалаба билан қайтган. Санжар Шоаҳмедов, Темурхўжа Абдухолиқов ва кичик Жасур Ҳасановнинг голларига мезбонлар сафида Ҳумоюн Муртазоев жавоб берганди – 1:3.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
01.10.2014 «Локомотив» - «Машъал» 3:1
15.06.2012 «Локомотив» - «Машъал» 1:0
26.08.2010 «Локомотив» - «Машъал» 0:2
18.04.2009 «Локомотив» - «Машъал» 1:0
21.09.2008 «Локомотив» - «Машъал» 1:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Локомотив” ўз уйида “Машъал”га қарши кечган 9та ўйиндан бештасида ғолиб бўлган. Учта ўйинда муборакликлар зафар қучишган. Бир бор дуранг қайд этилган. “Темирйўлчлар” охирги икки уй ўйинида икки бор ғолиб бўлишган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика