Latest news

10:36"Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" учрашувида рекорд қайд этилди  1 09:58"Насаф" ярим ҳимоячиси "Бунёдкор"га ўтиши мумкин  0 09:20"ФарДУ" иккинчи даврада Суперлиганинг бир нечта футболчиси билан шартнома имзолаши мумкин  1 08:46Назорат учрашуви. "Қўқон-1912" "Арал"ни мағлуб этди. Қўқонликлар сафида ОКМК футболчиси ҳаракат қилди  1 08:13ЦСКА директори Файзуллаев трансфери ҳақида гапирди  5 07:48Мираброр Усмонов хотира турнири. Бугун чемпион аниқланади  4 00:01Англия финалда Испанияни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Евро-2025 ғолибига айланди  7 23:38Артур Испанияга қайтиши мумкин  0 23:15Доннарумма "Галатасарой"дан таклиф олган. Истанбулликлар дарвозабоннинг ПСЖ билан музокараларидаги қийинчиликдан фойдаланмоқчи  0 22:40"Ал Насср" Феликсдан сўнг ЖЧ ғолибини нишонга олди  5 22:16Диас "Бавария"га 75 млн евро эвазига ўтмоқда, томонлар барчасини келишиб олишди. "Ливерпуль" вингери 4 йиллик шартнома имзолайди  6 21:48"Ювентус" машғулотларни ўтказиб юборгани учун Дуглас Луисни 40-120 минг евро жаримага тортади. Хавбек Англияга йўл олмоқчи  0 21:21"Милан" "Реал"дан Фран Гарсиянинг нархини сўради. "Қироллик клуби" эса...  0 20:56Хави Симонс Лондон клубига ўтишга тайёр  0 20:18Томас Мюллер МЛСнинг "Ванкувер Уайткепс" клуби билан фаол музокаралар олиб бормоқда  2

Превью. “Локомотив-БФК” – “Оқ-тепа” News

Превью. “Локомотив-БФК” – “Оқ-тепа”

“Оқ-тепа” “Локомотив-БФК” жамоалари шу кунга қадар Ўзбекистон Биринчилиги баҳсларида 6 марта тўқнаш келишган.
Икки ўйин 2007 йилга тўғри келса, яна икки учрашув 2010 йилда ўтказилган. Сўнгги икки беллашув эса, ўтган йили бўлиб ўтган.

2007 йилги икки баҳсда ҳам жамоамиз ғалаба нашидасини сурган. Тўплар нисбати - 5:0. Биринчи даврадаги беллашувда ҳозирда “Оқ-тепа” футбол мактаби директори лавозимида фаолият олиб бораётган Владимир Гавриловнинг ягона гол беллашув тақдирини ҳал қилган бўлса, жавоб ўйинида “темирйўлчилар” дарвозаси тўрт бор ишғол қилинган. 2010 йилги ўйинларнинг ҳар иккисида ҳам майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

Ўтган мавсумнинг биринчи даврасида бўлиб ўтган баҳс драматик кўриниш олган. Ҳисоб вакилларимиз томонидан очилганди. Аммо танаффусдан сўнг майдон эгалари Зокир Мирзааҳмедовнинг голига икки тўп билан жавоб қайтаришди. Кейинчалик захирадан майдонга тушган Берумий Абдунабиев ҳисобни тенглаштирган бўлса-да, шу куни жамоамизга нафақат ғалаба, балки дурангни ушлаб қолиш ҳам насиб қилмади. 80-дақиқада ёш “темирйўлчилар” томонидан урилган гол амалда ўйин тақдирини ҳал қилди. Ўз майдонимизда кечган жавоб баҳсида эса, рақиб йирик ҳисобда тор-мор келтирилган – 3:0.

ЎЗАРО УЧРАШУВЛАР

2007 ЙИЛ
15-тур. 10 июнь

ОҚ-ТЕПА – ЛОКОМОТИВ-БФК - 1:0 (1:0)
Тошкент. 200 томошабин.
Бош ҳакам:
Андрей Тамбовцев - 8,3.
Гол: Владимир Гаврилов, 14 – 1:0.

25-тур. 26 август
ЛОКОМОТИВ-БФК - ОҚ-ТЕПА - 0:4 (0:3)
Тошкент. 300 томошабин.
Бош ҳакам
: Дилшод Каримов - 7,6.
Голлар: Александр Мочинов, 8 – 0:1. Владимир Гаврилов, 24 – 0:2. Алишер Бозоров, 33 – 0:3. Дмитрий Краев, 80 – 0:4.

2010 ЙИЛ
11-тур. 16 май
ЛОКОМОТИВ-БФК - ОҚ-ТЕПА - 2:1


12-тур. 23 май
ОҚ-ТЕПА - ЛОКОМОТИВ-БФК - 2:1


 
2013 ЙИЛ
ЛОКОМОТИВ-БФК – ОҚ-ТЕПА – 3:2 (0:1)
“Оқ-тепа”:
Валерий Карпенко, Вадим Ничунаев, Дониёр Усмонов, Андрей Шашков, Алексей Локтионов (Алишер Алимов, 80), Вадим Любинский, Маъруф Аҳмаджонов, Азамат Мамажонов, Хушнуд Маматов (Никита Павленко, 78), Зокир Мирзааҳмедов (Хислат Усмонов, 70), Илдар Магдеев (Берумий Абдунабиев, 55).
Голлар: Зокир Мирзааҳмедов, 10 – 0:1. Азамат Комилжонов, 57 – 1:1. Хуршид Нажимов, 69 – 2:1. Берумий Абдунабиев, 74 – 2:2. Ботир Латипов, 80 – 3:2.

ОҚ-ТЕПА – ЛОКОМОТИВ-БФК – 3:0 (3:0)
“Оқ-тепа”:
Валерий Карпенко, Дониёр Усмонов, Алишер Алимов, Андрей Шашков, Берумий Абдунабиев, Вадим Ничунаев (Шоҳруҳ Пирназаров, 87), Маъруф Аҳмаджонов (Хушнуд Маматов, 66), Илдар Магдеев (Алексей Локтионов, 85), Азамат Мамажонов, Зокир Мирзааҳмедов (Шоҳруз Норхонов, 80), Никита Павленко (Вадим Любинский, 80).
Голлар: Берумий Абдунабиев, 16 – 1:0. Илдар Магдеев, 32 – 2:0. Никита Павленко, 41 – 3:0.

2014 ЙИЛ
ЛОКОМОТИВ-БФК – ОҚ-ТЕПА
7 май. Тошкент вилояти. “Дўстлик” стадиони. 16:00
Бош ҳакам:
Дилшод Каримов (Тошкент).
Қанот ҳакамлари: Владлен Лушин (Гулистон), Али Маражабов (Андижон).
Назоратчи: Арслон Хотамов (Тошкент).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика