Latest news

23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  13 23:10"Лилль" — ПСЖ. Таркиблар маълум  4 22:55"Сельта" — "Атлетико". Таркиблар маълум  2 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  11 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  172 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  17 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  1 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  38 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  66

ПРЕВЬЮ. "Локомотив" - "Ал Ҳилол" News

ПРЕВЬЮ. "Локомотив" - "Ал Ҳилол"

Бугунги "Локомотив" - "Ал Ҳилол" ўртасидаги ўйиндан олдин қизиқарли маълумотлар билан танишинг.

"Локомотив" - "Ал Ҳилол"
Осиё чемпионлар лигаси. 1/8 финал. Жавоб учрашуви
24 май. "Бунёдкор" стадиони. 18:00

Учрашув расмийлари
Бош ҳакам:
Бенжамин Уильямс (Австралия)
Қанот ҳакамлари: Мэттью Крим (Австралия), Поль Сетранголо (Австралия)
Захира ҳаками: Сивакорн Пу-Удом (Таиланд)
Назоратчи: Квон Жонг Чул (Ж.Корея)
Комиссар: Субраманиан Маникам (Малайзия)
ОФК Мусобақалар менежери: Павел Лузанов (Қирғизистон)

Ўз тарихида биринчи бор Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичидан чиқиб, 1/8 финалга йўл олган "Локомотив" Тошкентда "Ал Ҳилол" клубига қарши баҳс олиб боради. Хабарингиз бор, 17 май куни Саудия Арабистонида бўлиб биринчи учрашувда томонлар 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашган.

Жавоб беллашувида эса "Локомотив"ни фақат ва фақат ғалаба қониқтиради. Зеро, кейинги босқичга йўл олиш жамоамиз учун ниҳоятда муҳим. Энди бу жамоа билан ўзаро ўйинларга тўхталадиган бўлсак, "Локомотив" шу пайтгача "Ал Ҳилол"га қарши уч марта баҳс олиб борган. Бугун эса тўртинчи беллашув бўлиб ўтади.

Аввалги уч учрашувнинг иккитасида "Ал Ҳилол" ғалаба қозонган: Ар Риёдда 3:1, Тошкентда 2:1. Ҳар иккала ўйин ҳам ўтган йилги Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида рўй берган. Бир ҳафта олдин ўтказилган баҳсда эса 0:0 ҳисоби қайд этилди.

"Ал Ҳилол" шу пайтгача Тошкентда беш марта ўйнаб, бирортасида мағлуб бўлмаган. Жамоа фақат 2006 йил Қаршида кечган "Машъал" билан баҳсда 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйган. Кейинги беллашувларда "Ал Ҳилол" уч марта ғалаба қозониб, икки марта дуранг ўйнаган.

"Ал Ҳилол"нинг Ўзбекистондаги ўйинлари:

2006 йил. "Машъал" - "Ал Ҳилол" 2:1
2007 йил. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол" 0:2
2009 йил. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол" 1:1
2014 йил. "Бунёдкор" - "Ал Ҳилол" 0:1  
2015 йил. "Локомотив" - "Ал Ҳилол" 1:2
2016 йил. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол" 2:2

СТАТИСТИК МАЪЛУМОТЛАР

- Ўз тарихида тўртинчи бор ОЧЛда иштирок этаётган "Локомотив" биринчи марта мусобақанинг 1/8 финал босқичига чиқди. Бу йил гуруҳдан чиққан ягона ўзбек клуби ҳам айнан "Локомотив" бўлди.

- "Локомотив" Эроннинг "Зобахан" клуби сингари гуруҳ ўйинларини мағлубиятсиз ўтказди, жамоа иккита ўйинда ғалаба қозониб, тўрт марта дуранг ўйнади. "Локо" шунингдек, 1/8 финалнинг биринчи ўйинида ҳам дурангга эришди.

- "Ал Ҳилол"га қарши ўйинларда Ар Риёдда Сардор Мирзаев, Тошкентда эса Темурхўжа Абдухолиқов гол муаллифи бўлишган. Уларнинг иккаласи ҳам ҳозирда жамоа билан бирга.

- Темурхўжа Абдухолиқов учта голи билан "Локо"нинг ОЧЛдаги энг яхши тўпурари бўлиб турибди.

- Осиё чемпионлар лигаси янги форматга ўтганидан бери (2009 йилдан) "Ал Ҳилол" мусобақанинг барча 1/8 финал босқичларида иштирок этиб келаётган ягона клуб ҳисобланади. Бу жамоа 2010, 2012, 2014, 2015 йилги мавсумларда мазкур босқичдан ўта олган, бироқ 2009, 2011, 2013 йилги мавсумларда ўз юришини тўхтатган.

- "Ал Ҳилол" таркибида бразилиялик Айлтон учта гол билан жамоасининг ОЧЛдаги энг яхши тўпурари бўлиб турибди.

- Ўтган йил "Локо" билан кечган ўйинларда гол урган бешта футболчидан тўрт нафари ҳозир ҳам "Ал Ҳилол" сафида. Булар - Сауд Карири, Юсуф Ал Салем, Наваф Ал Обид ва Абдулла Ал Зори. Биргина бразияликлик Тьяго Невес жамоани тарк этиб, БААнинг "Ал Жазира" клуби сафига бориб қўшилган.

- "Ал Ҳилол" жорий мавсум Саудия чемпионатини иккинчи ўринда тугатди. Улар охирги беллашувда "Ал Файсали" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашди. "Ал Ҳилол" мусобақа жадвалида чемпион "Ал Аҳли"дан саккиз очко ортда қолди.


БЕНЖАМИН УИЛЬЯМС ҲАҚИДА

Австралиялик ҳакам Бенжамин Уильямсни мухлисларимиз жуда яхши билишади. У ўзининг қаттиққўллиги ҳамда ҳаддан ташақари қоида тарафкашлиги билан ажралиб туради.

Бу ҳакам ҳозирча "Локомотив" иштирокидаги беллашувларда икки бор ишлаган. Ўтган йил бўлиб ўтган "Ал Садд" - "Локомотив" ҳамда шу йил ўтказилган "Локомотив" - "Ал Иттиҳод" учрашувларини айнан Бенжамин бошқарган.

Ушбу ҳакам Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоалари иштирокидаги ўйинларни 6 марта бошқарган.

2007 йил. Олимпиада-2008 саралаши доирасидаги Жанубий Кореяга қарши баҳсда вакилларимиз 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишган. Ўша баҳсда Уильямс икки нафар футболчимизга қизил карточка кўрсатган.

2008 йил. 19 ёшли футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати чорак финалида Аҳмад Убайдуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Хитой билан тўқнаш келган. Австралиялик ҳакам бу сафар Дониёр Усмоновни четлатган, жамоамиз эса пенальтилар сериясида ғалабага эришган.

2010 йил. Осиё ўйинлари 1/8 финалида Ўзбекистон Қатарни 1:0 ҳисобида мағлуб этган. Бу сафар Уильямснинг қадами биз учун қутлуғ келган.

ЖЧ-2014 саралаш босқичида Жанубий Корея билан Тошкентда 2:2 ҳисоби қайд этилган. Плей-офф доирасида Иорданияга қарши жавоб ўйинида 1:1 ҳисоби рўй берган ва пенальтилар сериясида ютқазиб қўйганмиз. Бу ўйинларни ҳам австралиялик ҳакам бошқарган.  

2015 йил. Январда Австралияда бўлиб ўтган Осиё Кубоги гуруҳ босқичи доирасида Саудия Арабистонига қарши кечган ўйинда термамиз 3:1 ҳисобида зафар қучган.

Бундан ташқари, бу ҳакам "Пахтакор" клуби иштирокидаги битта ўйинни бошқарган. 2009 йилги ОЧЛ чорак финалида "Пахтакор" Тошкентда "Ал Иттиҳод" билан дуранг ўйнаган - 1:1.

Бенжамин Уильямс "Бунёдкор"нинг 6та ўйинида фаолият юритган. Шулардан бирида "Бунёдкор" "Ал Иттиҳод"ни 3:0 ҳисобида енган.


ОЧЛ. 1/8 финал. Жавоб учрашувлари

24 май. "Чонбук Хюндай" - "Мельбурн Виктори"
24 май. "Шанхай" - "ФК Токио"
24 май. "Тракторсози" - "Ал Наср"
24 май. "Локомотив" - "Ал Ҳилол"

25 май. "Ал Жайиш" - "Лаҳвия"
25 май. "ФК Сеул" - "Урава Редс"
25 май. "Сидней ФК" - "Шандонг Луненг"  
25 май. "Зобахан" - "Ал Айн"

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика