Latest news

02:15АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди  11 02:09Иван Бошкович: "Жамоага қандай фактор етишмаётганини биламан, бироқ буни тушунтириб беришим жуда қийин"  3 01:26АПЛ. "Тоттенхэм" яна мағлуб бўлди, бу сафар "Астон Вилла"га  2 01:19Саудия Арабистони. "Ал Насср" дуранг ўйнаб, 3-ўринни бой берди, "Ал Ҳилол"дан камбэк!  3 00:33"Сурхон" спорт директори: "Кубокда финалга қадар боришни мақсад қилгандик. Февзи Давлетов номидан узр сўраб қўяман"  2 23:24"Атлетико" Влаховичга қизиқиш билдирмоқда  1 22:30Де Зерби ПСЖ ва "Интер" ўртасидаги EЧЛ финали ҳақида: "Netflix’да фильм томоша қиламан"  3 22:04Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди   18 21:58Хёйсеннинг "Реал"даги маоши маълум. АПЛ клублари ҳимоячига кўпроқ пул тўлашга тайёр эди  3 21:35МЮда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди  0 21:11Хосеп Гвардиола: "Албатта, биз Англия кубогини қўлга киритишни истаймиз, аммо бу биз учун етарли эмас"  1 20:43Хёйсен "Реал" билан 5 йиллик шартнома имзолайди  20 20:20"Атлетико" 55 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  31 19:50УЕФА Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун жиддий кураш. "Чипта" битта — даъвогар эса иккита  9 19:44"Сурхон" — "Сўғдиёна". Асосий таркиблар маълум  2

Превью: "Камбэк" босими остидаги "Барса" яна вазиятни ўнглайдими? News

Превью: "Камбэк" босими остидаги "Барса" яна вазиятни ўнглайдими?

Ярим финалнинг қолган иккита вакили ким бўлади?


Бу кеча айнан мана шу саволларга жавоб оламиз.

Кечаги драматик ва шиддаткор футболдан кейин барчанинг диққат маркази Каталонияга қаратилади. "Барселона" яна навбатдаги "камбэк"ни амалга ошира оладими ёки йўқ?
Мўъжиза ҳар сафар ҳам руй беравермайди, деганлар эса ҳақиқий футбол-шоусини кўриш мақсадида Монако томонларга мурожаат қилишлари мумкин.

"Камп Ноу"да гигантлар, грандлар баҳси. Монакода эса юксак даражага чиқиш бўсағасида турган жамоаларнинг қувноқ тўқнашуви бўлади.

Бу тўртта жамоаларнинг ичида энг яхши ҳолатда турган клуб "Ювентус" ҳисобланади. Дастлабки ўйинда ўз майдонида гол ўтказмаган ва учта гол урган жамоанинг иши бирмунча осонроқ. Фақат рақиб ўтган гал бунданда қийин вазифани уддалаган "Барса" эканлиги уларни хушёр тортишга мажбур қилади.
"Барселона" эса бу сафарги рақиблари "Камп Ноу"нинг салобатидан қўрқиб, ўйинни шундоқ "Барселона"га топшириб қўядиган журатсиз ПСЖ эмаслигини унутишмагани маъқул.
Ҳар ҳолда "Ювентус" "Камп Ноу"да қандай ўйнашни биладиган ва бу ерда ғалаба қувончларини нишонлаган гранд клуб.

Шунга қарамай бизни қизиқарли ва кескин курашларга бой ўтадиган фантастик ўйин кутиб турганига шубҳа йўқ.

"Камп Ноу"да ҳар қандай натижа қайд этилиши мумкин. Фақатгина ҳакамлар яна "қовун" туширишмаса бўлгани. Аввал катта ўйинлардан шиддаткор футболни кутардик. Ҳозир эса кўпроқ ҳакамларнинг қўпол хатолари бўлмасмикан, тўқнашув тақдирини ким ҳал қиларкин, деган ўй кўпайган.
Кечаги хатолар жорий мавсумда ЕЧЛдаги охирги хато бўлгани рост бўлсин. Тоза ва ажойиб футбол кўрайлик.

Гарчи "Ювентус" биринчи учрашувдан кейин катта устунликка эга бўлсада, ҳали уларни ярим финалга чиқариб қўйишга эрта. Бу камида "Барселона"га ҳурматсизлик бўлади.
"Камп Ноу"да "Барселона" "Ювентус"га нечта гол ураркин, дейиш ҳам муболағароқ. Бу эса "Ювентус" каби жамоа учун ҳақоратдек янграши мумкин. Ҳаммасини ўйин кўрсатади.

"Барселона"нинг устунлиги - бу гол уришга чанқоқлиги ва ҳужумдаги "трио"сининг юксак салоҳияти. Ожиз нуқтаси эса тартибсиз бўлган ҳимояси.

"Ювентус"да эса барча чизиқлардаги боғлиқлик мавжуд ва бу борада туринликларда баланс яхши йўлга қўйилган.

Луис Энрике айтганидек, ўйинни 80 дақиқасидан кейин ухлаб қолиш йўқ.



"Монако" - "Боруссия" тўқнашувида ҳам ҳали ҳеч нарса аниқлангани йўқ.
Биринчи ўйинда "Монако" жуда ажойиб натижага эга бўлди. Меҳмондаги учта гол ва ғалаба.
"Боруссия" ярим финалга йўл олиши учун иккита тўп фарқи билан ғалаба қозониши талаб этилади.
Бу жамоаларнинг ҳужумкор руҳда футбол ўйнаши ва ҳимоядаги камчиликларини инобатга олган ҳолда, бугунги беллашувда ҳам голлар кўп бўлишини тахмин қилиш мумкин.
Ким камроқ хатога йўл қўйса, ўша жамоа ЕЧЛдаги иштирокини давом эттиради.

"Боруссия" учун яхши хабар бу Ройснинг сафга қайтгани. "Монако" эса Бакайокодан фойдалана олади. Бу тўқнашувдан бир нарса аниқ, футбол ишқибозлари асло зерикиб қолишмайди.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш мумкинки, бу тўқнашувда ҳам қўшимча таймларга гувоҳи бўлишимиз мумкин.
Кўп гол урадиган ва шунинг баробарида кўп тўп ўтказадиган жамоалар ўртасидаги баҳсдан ҳар нарса кутса бўлади.
Монакода масала ҳакам хуштаги янграмагунча ҳал этилмайди. Энг юқори ва катта интригали ўйин Монакода ўтади.
Пенальтилар серияси кўрсак, менимча, ҳеч ким қарши бўлмаса керак, а?


ЕЧЛ, чорак финал жавоб ўйинлари.

"Барселона" - "Ювентус" (Биринчи учрашув 0:3)

"Камп Ноу" стадиони.

Бош ҳакам: Бьорн Куйперс (Голландия)

"Барселона": тер Стеген; Маскерано, Пике, Юмтити; Ракитич, Бускетс, Иниеста, Серхи Роберто; Месси, Суарес, Неймар.
Ўйнамайди: Рафинья (жароҳат), Алеш Видаль (жароҳат)
Сўроқ остида: Арда Туран (жароҳат), Маскерано (жароҳат), Матье (ноаниқ)
Дисквалификация хавфи остида турган футболчилар: Неймар, Пике, Ракитич, Суарес

"Ювентус": Буффон; Дани Алвес, Бонуччи, Кьеллини, Алекс Сандро; Пьянич, Хедира; Куадрадо, Дибала, Манджукич; Игуаин.
Ўйнамайди: Пьяца (жароҳат)
Дисквалификация хавфи остида турган футболчилар: Куадрадо, Манджукич, Хедира


"Монако" - "Боруссия Д" (Биринчи учрашув 3:2)

"Стаде Луис Монако" стадиони.

Бош ҳакам: Дамир Скомина (Сербия)

"Монако": Субашич; Туре, Глик, Жемерсон, Менди; Силва, Бакайоко, Моутинью, Лемар; Фалькао, Мбаппе.
Ўйнамайди: Фабиньо (дисквалификация), Сидибе (қўрчак), Боскилья (жароҳат), Карильо (жароҳат)
Дисквалификация хавфи остида турган футболчилар: Жемерсон, Фалькао, Жермен, Лемар, Сидибе

"Боруссия": Бюрки; Пищек, Папастатопулос, Бендер, Шмельцер; Вайгль; Дембеле, Кастро, Геррейру, Ройс; Обамеянг.
Ўйнамайди: Бартра (жароҳат), Гетце (жароҳат), Шюррле (жароҳат)
Сўроқ остида: Дурм (жароҳат), Роде (жароҳат)
Дисквалификация хавфи остида турган футболчилар: Гинтер, Геррейру, Папастатопулос, Шмельцер


Бугунги баҳсларда Бьорн Куйперс ва Дамир Скоминага омад тилаб қоламиз!

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика