Latest news

07:58Грузия терма жамоасининг собиқ футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  4 07:30Эрон ОАВси. Сергеев "Персеполис" билан шартнома имзолади  3 03:15Африка кубоги. 1/8 финал. Мали пенальтилар сериясида Тунисни мағлуб этди, Сенегал эса Судан устидан зафар қучди  0 03:03Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди  24 03:00А Серия. "Аталанта" ўз уйида "Рома"ни мағлуб этди  1 02:11Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўз майдонида рақобатчисини мағлуб этди  0 00:26АПЛ. "Арсенал" 5 та гол урилган ўйинда меҳмонда "Борнмут"ни мағлуб этди, Райсдан дубль!  12 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Лечче"ни мағлуб этолмади  4 23:35Ўзбекистон ва Озарбайжон чемпионлари Анталияда ўзаро ўйнашади  3 23:17БАА чемпионати. "Ал Батаэҳ" ўз майдонида "Дибба"га мағлуб бўлди, ўзбекистонлик икки ўйинчи баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  2 22:30"Астон Вилла" кетма-кет 11 уй ўйинида ғалабага эришди  6 22:12АПЛ. "Вулверхэмптон" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  3 21:49"Қизилқум" 4 футболчиси билан хайрлашди  0 21:25Фарьоли "Челси"га бормаслигини айтди  3 21:02"L’Equipe" йил рамзий термасини эълон қилди  2

Превью: Италия "классико"сига марҳамат! News

Превью: Италия "классико"сига марҳамат!

Пешқадам "Ювентус"нинг "Милан" билан ўзаро ҳисоб-китоби бор.


Италия А Сериясининг 28-тури мухлисларга ажойиб тўқнашувни туҳфа этади.

Массимилиано Аллегри жамоаси келаси ҳафта ЕЧЛда ўйнаши туфайли ушбу тур ўйинини жума куни ўтказади.

"Ювентус"нинг бугунги рақиби Италиянинг номдор жамоаси "Милан" бўлади.
Монтелланинг "Милан"и биринчи даврада "Ювентус"га яхшигина "тарсаки" берганди. Кейинчалик эса Италия Суперкубоги баҳсида "Милан" бош совринни "лоторея" орқали "Ювентус"дан тортиб олганди.
Яқинда эса ушбу жамоаларнинг Италия Кубоги доирасидаги ўзароқ учрашувида "Ювентус" "Милан" тўсиғидан муваффақиятли ўтди.
Аммо жамоаларнинг чемпионатдаги алоҳида ҳисоб-китоблари бугун давом эттирилади.
"Ювентус" анчадан буён Италия чемпионатида мағлубиятга учрамай келмоқда. "Милан" ҳам сўнгги беш ўйиндан буён таслим этилмаяпти. Жамоа айни пайтда яхши кайфиятда. "Милан"га кичик устунлик бериши мумкин бўлган жиҳат бу туриинликларнинг ҳимоя марказидаги асосий кучи Жоржио Кьеллинининг ўйинда иштирок этолмаслиги. Шунингдек, Куадрадо ҳам дисквалификация туфайли учрашувни ўтказиб юборади. "Милан" сафида эса бирирчи даврадаги ўйинда ажойиб гол уриб жамоасига ғалаба келтирган Локателли учрашувни асосий таркибда бошлаши сўроқ остида турибди.
Ушбу баҳсда "Милан" ғалаба қозонгудек бўлса, унда турнир жадвалининг юқори қисмидаги интрига янада ошади. Бу жиҳатдан олиб қаралганда, "Милан"нинг ғалабасини кутадиган жамоалар ва мухлислар етарлича. "Ювентус" эса ўз ишини осонлаштириш ва чемпионликка дадил қадам ташлаши учун ҳам бугун ютуққа эришиши талаб этилади. Бу ғалаба уларнинг ишини бирмунча осонлаштириб қўяди. Шунингдек, бу улар учун принципиаль аҳамият касб этади.


Италия А Серияси, 28-тур.

"Ювентус" - "Милан" (00:45) (Сетанта Спорт + - Aleziya.com (TAS-IX)

"Ювентус стэдиум" стадиони.

Бош ҳакам
: Давиде Масса.


Жамоаларнинг тахминий таркиблари шундай кўриниш олиши мумкин:


Ўзаро ўйинлардаги факт:

Ушбу жамоалар жами 170 маротаба ўзаро куч синашишган. "Ювентус" 61 ўйинда ғалабани тантана қилган. "Милан" эса 49 баҳсда ғолибликни қўлга киритган. Жамоалар 60 учрашувда дуранг қайд этишган. Тўплар нисбати "Ювентус" фойдасига, 234-219.


Италия "классико"си ишқибозларни асло зериктириб қўймаслиги аниқ. Аллегри ҳамда Монтелланинг ўйлаган режалари, тайёрлаб қўйган сценарийлари қизиқарли ва шиддатли футболни туҳфа этишига шубҳа йўқ.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика