Latest news

22:38Вадим Абрамов: "Биринчи таймда масалани ҳал қилдик"  0 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  8 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  4 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  24 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  98 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  15 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  12 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2

Превью. "Интер" — "Лацио" News

Превью. "Интер" — "Лацио"

Бугун Италия Кубоги чорак финали доирасида "Интер" ўз майдонида "Лацио"ни қабул қилади.

Бу мусобақа унчалик қизиқарли эмас дейишга шошилманг. Сабаби ушбу мавсум Италияда ҳеч кимга "гап бермай" келаётган "Ювентус" тунда "Аталанта"дан қақшатқич зарба қабул қилиб олди ва мусобақани эрта тарк этишга мажбур бўлди. Ва аксинча, охирги вақтларда ажойиб спорт формасига кириб олган Дуван Сапатани "кекса синьора" ҳимоячилари ҳам тўхтата олмади. Италия Кубогида жавоб учрашувлари йўқ ва кейинги босқичга чиқиш учун фақат битта учрашув ўтказилади. Нимчорак финалда "Интер" ўз майдонида "Беневенто"ни 6:2 ҳисобда мағлуб этганди. "Лацио"га эса С Сериядан "Новара" рақиб бўлди (4:1) ва римликлар ишончли ғалабани тантана қилдилар. Ярим финалда иштирок этадиган рақиб номи аниқ. Бугунги учрашувда ғолиб бўлган жамоа финал йўлланмаси учун "Милан" билан беллашади.

"Интер" ва "Лацио" Италия Кубоги доирасида 16 марта учрашган. Шундан 6 тасида "Интер", 5 тасида "Лацио" ғалаба қозонган. яна 5 та ўйин эса дуранг билан якунланган. "Лацио" мамлакат Кубок баҳслари доирасидаги сўнгги 4 учрашувнинг 3 тасида "Интер" дарвозасига йўл топа олмаган. Бугун жамоалар чорак финалда еттинчи маротаба учрашади. Шундан 4 тасида "нерадзурри”, 2 тасида "бургутлар" кейинги босқичга йўлланмани киритган.

Қизиқарли фактлар

Ҳар икки жамоа ҳам мавсумнинг иккинчи қисмини омадсиз бошлаганди. Миланнинг "Интер" клуби ўтган сафар "Торино"га (0:1) мағлуб бўлди. Бунгача эса сафарда "Сассуоло"га ҳам гол уролмаганди (0:0). "Лацио" сўнгги икки ўйинда мағлуб бўлди. Бироқ унинг рақиблари кучли эди: "Наполи" (1:2), "Ювентус" (1:2). Тўғрисини айтганда, иккала учрашувда жамоа яхши ўйнади ва очко олишга яқин эди.

"Лацио" кучли клубларга қарши ўйинда бироз қийналади. Индзаги шогирдлари мавсумнинг биринчи ярмида "Наполи", "Рома", "Ювентус", "Интер"га мағлуб бўлди. Иккинчи ярмида эса жамоага бироз омад етишмаяпти. Фаворит жамоаларга қарши икки баҳсда ҳам клуб енгилди. "Интер" сентябрь ойидан буён "Жузеппе Меацца" стадионида бўлган баҳсларда мағлуб бўлмади. Шу билан бир қаторда “бургутлар" меҳмонда муваффақиятсиз тарзда иштирок этмоқдалар. “Лацио” ички чемпионатда ноябрь ойидан бери бир маротаба ғалаба қозонди.

Иван Перишич ўтган ўйин “Торино”га қрши баҳсда майдонга тушмади. Бугун ҳам хорватиялик учрашувда иштирок этмаслиги мумкин. Бироқ у рўйхатга киритилган. Гап-сўзларга қараганда, ярим ҳимоячи Миландан кетиб, "Арсенал"га ўтиши мумкин эмиш. Лекин клуб бунга рози эмас албатта. "Интер"нинг бош директори Беппе Маротта шундай деди: "Биз ўйинчининг хоҳиш-истакларини эшитдик. Тўғри, унга қизиқиш билдираётган бошқа клубларни ҳам эътиборга олишимиз керак”.

Тренд

— "Лацио" сафарда бўлган сўнгги 5 учрашувнинг 3тасида мағлуб бўлди. (1та ғалаба, 1 та дуранг).
— "Интер" клуби “Жузеппе Меацца” стадионидаги 12 ўйинда мағлуб бўлмаган. (2 та дуранг).
— Сўнгги ўзаро 5 та ўйинда "Интер" 3 марта ғалаба қозонган (1 та дуранг, 1 та мағлубият).
— Сўнгги 6 учрашувнинг 5 тасида "Лацио" тўп ўтказиб юборган.
— "Интер" уйда 10 та ўйиннинг 8 тасида тўп ўтказмаган.

Тахминий таркиблар

Бугунги баҳсда Спалетти 4-3-3, меҳмонлар 3-5-1-1 тактикасидан фойдаланиши мумкин.

“Интер” — “Лацио”

"Интер" бугунги ўйинда фаворит ҳисобланади. Биринчидан, уйда ўйнайди. Юқорида таъкидлаганимиздек, "нерадзурри" сентябрдан бери ўз уйида мағлуб бўлмаган. Мавсумнинг биринчи ярмидаги тўқнашувда эса миланликлар йирик ҳисобда ғалаба қозондилар (3:0). Хўш, "Лацио"чи? Жамоа фаворитларга қарши ёмон ўйнайди ва битта ҳам ғалабага эришолмаган. Индзаги шогирдлари сафада ҳам омадсиз иштирок этади. Сўнгги 10та ўйинда — 3та ғалаба.


Нозима Зарипова тайёрлади

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика