Latest news

08:28УEФА “Интер“- “Барселона“ учрашувидаги ҳакамликка муносабат билдирди  7 08:05Европа лигаси. Маунт МЮ сафида илк дублини қайд этди, иккинчи голини эса майдон марказидан урди  0 07:59МЮни финалга олиб чиққан Аморим нималар деди?  0 07:30Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. Андижонда “оловли“ ўйин кутмоқда  5 07:05Келаси мавсум бунақаси EЧЛда илк бор бўлади  10 02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  5 01:55Европа лигасида инглизча финал!  5 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  30 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  3 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  3 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  1 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  3 22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  3

Превью. "Динамо" - "Сўғдиёна" News

Превью. "Динамо" - "Сўғдиёна"

Бугун Самарқандда "Динамо" ҳамда "Сўғдиёна" жамоалари тўқнаш келадилар.

«Динамо» (Самарқанд) – «Сўғдиёна» (Жиззах)

16 май 2015 йил. Самарқанд. 17:30.

Ҳакамлар: В. Агишев (Тошкент), А. Калинин (Қарши), А. Сидоров (Тошкент), А. Мўминов (Тошкент вил.)
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).


Бу икки жамоанинг йўллари олий лигада 34 бор кесишган. Устунлик “Динамо” томонида. Ўйинларнинг 15тасида самарқандликларнинг қўли баланд келган. 13та учрашувда эса “Сўғдиёна” ғолиб чиққан. Қолган олти учрашувда дуранг ҳисоби қайд этилган. Тўплар нисбати “Динамо” фойдасига. “Арслонлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 52та гол уриб ўз дарвозаларидан 37 марта тўп ўтказиб юборишган. Ўзаро ўинларда “Динамо” 51 очкони, “Сўғдиёна” эса 45 очкони қўлга киритган.

“Динамо” олий лигада “Сўғдиёна” устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги Самарқанд клубининг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. Жиззах клубининг ўзаро ўйинлардаги бу рақиб устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 3:1 бўлиб турибди.

Бир йил олдин учинчи турда “Динамо” сафардан ғалаба билан қайтган. Акмал Холмуродов, Сирожиддин Сайфиев ва Зайниддин Тожиевнинг голларига “Сўғдиёна” сафида Сухроб Қобилов пенальтидан жавоб берган холос – 1:3. Самарқандда Ориф Мамажоновнинг урган голи “Сўғдиёна”га 3 очко келтирган – 0:1.

Самарқандда ўтган сўнгги беш учрашув:
15.08.2014 «Динамо» - «Сўғдиёна» 0:1
14.09.2013 «Динамо» - «Сўғдиёна» 1:1
05.11.2011 «Динамо» - «Сўғдиёна» 2:0
23.08.2009 «Динамо» - «Сўғдиёна» 3:0
07.03.2008 «Динамо» - «Сўғдиёна» 0:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт
: “Сўғдиёна” сафарда бу рақибни тўрт марта мағлуб этган. “Динамо” Самарқандда 11 бор зафар қучган. Фақат битта учрашув дуранг натижаси билан тугаган. Охирги икки баҳсда мезбонлар ғалаба қозона олмаган. 


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика