Latest news

16:44Роналду 2027 йилда "Ал Насср"ни тарк этиб, фаолиятини якунлаши мумкин  0 16:07Расман: "Металлург" қайта тикланди  8 15:45"Арсенал" Тимбер билан шартномани узайтиришга яқин  0 15:23"Атлетико" ПСЖ ҳужумчисига қизиқмоқда  0 14:51"Ливерпуль" ҳимоячисининг отаси вафот этди  1 14:24Расман: Жеко фаолиятини Германияда давом эттиради  0 13:53Расман: "Динамо" АПОЭЛ ва "Мальмё" собиқ хавбекини сафига қўшиб олди  7 13:37 Энди Суперлигада рўйхатдан ўтган энг ёш футболчи ҳам 5 миллиондан кўп олади  0 13:23Расман: "Бухоро" легионери жамоада қолди  0 13:04Тўртта етакчи клуб ван де Вен учун курашмоқда  3 12:36Суперлига янги мавсумига қачон қуръа ташланади?  3 12:152024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди  31 11:52Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубогида 3-ўрин учун баҳс, "Интер" уйда ва бошқалар  0 11:30Кутилмаган бурилиш: Палмер фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  2 10:49ПСЖ "Бавария" футболчиси учун 100 миллион евро таклиф қилишга тайёр  3

Превью. «Динамо» – «Сўғдиёна» News

Превью. «Динамо» – «Сўғдиёна»

Бу икки жамоанинг йўллари олий лигада нақд 31 бор кесишган.
«Динамо» (Самарқанд) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
14 сентябрь. Самарқанд. “Динамо” стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, Н.Қосимов
Назоратчи: А.Абдуллаев.

Устунлик “Динамо” томонида. Ўйинларнинг 14тасида самарқандликларнинг қўли баланд келган. 12та учрашувда эса “Сўғдиёна” ғолиб чиққан. Қолган бешта учрашувда дуранг ҳисоби қайд этилган. Тўплар нисбати “Динамо” фойдасига. “Арслонлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 48та гол уриб ўз дарвозаларидан 34 марта тўп ўтказиб юборишган. Ўзаро ўинларда “Динамо” 47 очкони, “Сўғдиёна” эса 41 очкони қўлга киритган. 

“Динамо” олий лигада “Сўғдиёна” устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги Самарқанд клубининг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. Жиззах клубининг ўзаро ўйинлардаги бу рақиб устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 3:1 бўлиб турибди.

Биринчи даврада бўлиб ўтган ўйинда “Сўғдиёна” 4:3 ҳисобида муваффақият қозонган. Даврон Файзиев шогирдлари сафида Илёс Қурбонов, Ренат Байрамов, Акмал Абдураҳмонов ва Муроджон Тошматов тўп киритишганди, меҳмон жамоа таркибида эса Абдулла Набиев, Владимир Киликевич ҳамда Акмал Бозоров гол урганди.

Самарқандда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
05.11.2011 «Динамо» - «Сўғдиёна» 2:0
23.08.2009 «Динамо» - «Сўғдиёна» 3:0
07.03.2008 «Динамо» - «Сўғдиёна» 0:1
01.08.2006 «Динамо» - «Сўғдиёна» 2:0
07.10.2005 «Динамо» - «Сўғдиёна» 3:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Самарқандда кечган 15та ўйиннинг 12тасида “Динамо” ғолиб бўлган, қолган учта ўйинда эса “Сўғдиёна”нинг қўли баланд келган.Охирги икки ўйинда “Динамо” ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика