Latest news

07:37“Реал Мадрид“ самолёти бўрон туфайли Нюаркка аэропортига узоқ вақт қўнолмади  1 02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  19 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  6 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  13 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  13 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  8 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  4

Превью. "Динамо" - "Навбаҳор" News

Превью. "Динамо" - "Навбаҳор"

Олий лиганинг 13-турини очиб берувчи ўйин Самарқандда "Динамо" ва "Навбаҳор" ўртасида кечади.
«Динамо» (Самарқанд) – «Навбаҳор» (Наманган)
21 июнь. Самарқанд. “Динамо” стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
О. Толибжонов (Тошкент), О. Абдувасилов (Тошкент), Б. Норсафаров (Қарши), Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).

“Динамо” ва “Навбаҳор” олий лигада 40 бора тўқнаш келишган. Натижалар водий клуби устунлигини кўрсатмоқда. “Лочинлар” 22та ўйинда ғолиб бўлишган, 7та ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Динамо” эса ушбу рақибни ҳозирга қадар 11 марта мағлуб этган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик “Навбаҳор” томонида - 75:34. Ўзаро ўйинларда “Навбаҳор” 73, “Динамо” эса 40 очкони қўлга киритган.

“Навбаҳор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 7:1га тенг. “Динамо”да бу кўрсаткич анча кичик – 2:0.

Ўтган мавсумда бўлиб ўтган иккала ўйинда ҳам дуранг қайд этилган. Самарқанддаги баҳсда меҳмонлар вакили Ғайрат Жўраев ҳисобни очганди, бунга Сирожиддин Сайфиев жавоб берганди - 1:1. Иккинчи ўйинда Леонид Кошелев мезбонларни олдинга олиб чиққач, Азамат Бобожонов мувозанатни тиклаганди – 1:1.

Самарқандда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
31.05.2013  «Динамо» - «Навбаҳор» 1:1
14.09.2012  «Динамо» - «Навбаҳор» 2:0
02.04.2011  «Динамо» - «Навбаҳор» 0:1
22.05.2010  «Динамо» - «Навбаҳор» 1:0
09.09.2009  «Динамо» - «Навбаҳор» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Самарқандда кечган ўйинларнинг 11тасида майдон эгалари ғалаба қозонишган. 7та учрашувда “лочинлар” сафардан уч очко билан қайтишган. Фақатгина 2 марта бу жамоалар Самарқандда муросага келишган. Охирги 8 йилда “Навбаҳор” Самарқандда бир мартадан ғалаба қозонган ва дуранг ўйнаган, қолган 7 ўйинда таслим бўлган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика