Latest news

08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  0 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  1 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  15 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  2 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  18 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  138 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0

Превью. "Динамо" - "Насаф" News

Превью. "Динамо" - "Насаф"

Олий лиганинг 28-турида "Динамо" клуби Қаршининг "Насаф" клубини қабул қилади.

«Динамо» (Самарқанд) – «Насаф» (Қарши)
31 октябрь 2015. Самарқанд. "Динамо" стадиони. 15:00
Ҳакамлар: В. Серазетдинов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), А. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).

“Динамо” ҳамда “Насаф” клублари олий лигада шу кунгача 35 бор куч синашишган. Натижалар “аждарлар”нинг устунлигини кўрсатмоқда. 19та ўйинда “Насаф”, 7 ўйинда “Динамо” ғалаба қозонган. 9та учрашувда дуранг натижа қайд этилган. “Аждарлар” ўзаро ўйинларда 50 бор рақиб дарвозасига йўл топа олишган. “Динамо” эса 33 бор гол кирита олган. Қарши клуби 66, Самарқанд клуби эса 30 очкони қўлга киритган. “Насаф”нинг “Динамо” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 5:0. “Динамо”нинг энг йирик ғалабаси эса 4:0.

13-турда Қаршида ўтган ўйинда мезбонлар уч очкога эга бўлишган. “Насаф” ҳужумчиси Илҳом Шомуродовнинг иккита голи “аждарлар”га ғалаба келтирганди – 2:0.

Самарқандда ўтган сўнгги беш учрашув:
03.08.2014 «Динамо» - «Насаф» 0:5
17.08.2013 «Динамо» - «Насаф» 1:3
15.03.2012 «Динамо» - «Насаф» 0:2
20.06.2011 «Динамо» - «Насаф» 0:1
25.09.2010 «Динамо» - «Насаф» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Динамо” ўз уйида 5 марта ғолиб бўлган, 6та учрашув дуранг натижаси билан ўз ниҳоясига етган. Олти марта “Насаф” Самарқанддан уч очко билан қайтган. Охирги олти йилда “Динамо” ўз уйида “Насаф”ни енга олмаган.   

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика