Latest news

16:58Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади  0 16:41"Футбол олами". "Машъал"дан 4:0, "Насаф" марказий ўйинда ғалаба қозонди, Тошкент дербисида дуранг — 12-тур ҳақида батафсил   0 16:29Неймарнинг отаси: "Ўғлимни ҳар куни карнавалда деб ўйлашни бас қилинг"  2 16:00Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг нархи ошди  4 15:47Коул Палмер қимматбаҳо соат сотиб олди  0 15:21"Бавария" "Барселона" хавбекига қизиқиш билдирмоқда  0 14:53"Насаф" – "Навбаҳор" учрашувида пенальти бормиди? Суперлиганинг 12-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  6 14:27"Наполи" Луккани Лукакуга ўринбосар сифатида кўрмоқда  1 13:58Ҳожимат Эркинов: "Машинани акамга совға қилдим, чунки футболга кириб келишимда уларнинг ҳиссалари катта"  5 13:32Бэйл Англия клуби эгаларидан бирига айланиши мумкин  0 13:05Уч нафар ўзбекистонлик футболчи Англия клубида кўрикдан ўтиш учун жўнаб кетди  16 12:39"Реал" Браим Диаснинг келажаги борасида бир қарорга келди  2 12:13Суперлига 13-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1 11:54Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалида ишлайдиган расмийлар маълум  3 11:33"Атлетико" футболчиси КЖЧ ташкилотчилигидан норози  8

Превью. "Динамо" - "Локомотив" News

Превью. "Динамо" - "Локомотив"

Олий лиганинг 5-тури Самарқандда "Динамо" - "Локомотив" ўйини билан бошланади.
«Динамо» (Самарқанд) – «Локомотив» (Тошкент)  
16 апрель 2015. Самарқанд. “Динамо” стадиони. 16:00
Ҳакамлар
: Т. Тўхтасинов (Андижон), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), А. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
УзПФЛ вакили: Ш. Ражабов.

“Динамо” ва “Локомотив” олий лигада 20 бора тўқнаш келишган. Натижалар самарқандликларнинг устунлигини кўрсатмоқда. “Динамо” 10та ўйинда ғолиб бўлган, 3та ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Локомотив” ушбу рақибни ҳозирга қадар 7 марта мағлуб эта олган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик “Динамо” томонида - 33:27. Ўзаро ўйинларда “Динамо” 33, “Локомотив” эса 24 очкони қўлга киритган.

“Локомотив”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0га тенг. “Динамо”да бу кўрсаткич янада каттароқ – 5:0.

2014 йилдаги баҳсларда “Локомотив” ғалаба қозонган. Самарқандда кечган учрашувда Ислом Тўхтахўжаев ҳисобни очганди. Иккинчи бўлимда Салим Мустафоев ҳам рақиб, ҳам ўз дарвозасига гол урган – 1:2. Тошкентда Илдар Маматказиннинг автоголи “темирйўлчилар”га уч очко тақдим этган – 1:0.  

Самарқандда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
06.06.2014 «Динамо» - «Локомотив» 1:2
29.09.2013 «Динамо» - «Локомотив» 1:0
30.06.2012 «Динамо» - «Локомотив» 0:1
17.04.2010 «Динамо» - «Локомотив» 2:0
20.06.2009 «Динамо» - «Локомотив» 5:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Самарқандда бўлиб ўтган 10та ўйиннинг 6тасида “арслонлар” зафар қучишган. Икки марта (2012 ва 2014 йил) “Локомотив” сафардан ғалаба билан қайтган. “Динамо” майдонида икки бор дуранг қайд этилган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика