Latest news

16:23"Барселона" Месси, Коутиньо, Куман олдидаги қарзларини ёпди  1 15:52"WhoScored" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи рамзий термасини тақдим қилди  5 15:15Факт: "Нефтчи" 17 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни юта олмаяпти  0 14:52“Нефтчи” академияси фаолиятини бошламоқда!  2 14:20Месси туғилган кунини нишонлади, Араухо уйланди, ПСЖда "ойлик чиқди". Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  4 14:10Котрина Кулбите: "Муносиб ўйин кўрсатиб, Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритишни мақсад қилганмиз"  1 13:54"Динамо" бир киши кам бўлиб "Қўқон-1912"ни ютган учрашувдан галерея  2 13:28Гвардиола Грилишнинг кам ўйнаётгани сабабини айтди  1 12:56Милан Митрович: “Футбол ҳаётга ўхшайди — ҳамма нарса режадагидек кетавермайди”  1 12:50Симоне Инзаги: "Пеп Гвардиола - энг зўри"  2 12:22Исломбек Исмоилов: "Нефтчи"га вилоят ҳокимининг таклифи билан келдим"  11 12:12Рафинья Нико Уильямс ҳақида: "Юқори сифатли футболчи"  2 11:44"Астон Вилла" "Челси" ва "Арсенал" қизиқаётган футболчиси учун 100 млн фунт талаб қилмоқда  1 11:16"CAFA Nations Cup" мусобақасида 8 терма жамоа иштирок этади  7 10:50Винисиуснинг талаблари маълум. Унинг талабларини “Реал“ қабул қилишга тайёр эмас  17

Превью. Чемпионлар лигаси 3-тур News

Превью. Чемпионлар лигаси 3-тур

Бугун тунда УЕФА Чемпионлар лигасининг 3-тур учрашувларига старт берилади.

Демак бугун бўлиб ўтадиган барча учрашуларга ва гуруҳдаги жадвалларга тўхталиб ўтамиз.

Бу сафар алифбе бўйича пастдаги гуруҳларнинг баҳслари бўлади, шу сабаб биз ҳам энг охирги гуруҳдан бошлаймиз.


H гуруҳи

 Ўрин    Клуб                       Ў        Ғ     Д        М    Т-Н    О 
1Зенит2200 5-3 6
2Валенсия2101 3-3
3Гент2011 2-3 1
4Лион2011 1-2 1

Зенит - Лион
Имкониятлар: 50-50
"Зенит" икки учрашувда 100% натижа қайд этиб турнир жадвалини бошқариб боряпти, аммо уларнинг бўшашишга ҳаққи йўқ, чунки гуруҳда тенг кучли жамоалар йиғилган. "Зенит"нинг 3-турдаги рақиби "Лион". Францияликлар бор-кучи билан ғалаба учун ҳаракат қилишади, бунинг устига Москванинг "Динамо" собиқ ярим ҳимоячиси Матье Вальбуэна Россиянинг совуқ об-ҳавоси билан таниш.



Валенсия - Гент

Имкониятлар: 60-40

"Валенсия" Испания чемпионатининг сўнгги учрашувида "Малага"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Клуб бош мураббийи Нуну Эшпиритунинг бу мавсумдаги услуби ҳаммани ҳайрон қолдирмоқда. Мутахассиснинг тўхтовсиз ротатциялари ҳозирча омад олиб келаётгани йўқ, аммо бу услубни муваффақиятсиз ҳам деб бўлмайди. "Гент" эса Белгия чемпионатининг турнир жадвалини бошқариб турибди. Улар миллий чемпионатдаги сўнгги тўрт учрашувда ғалаба қозонган, аммо "Зенит" билан бўлган Чемпионлар лигаси учрашувида уларга бироз омад етишмади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам икки жамоага ғалаба керак, аммо кучларни тенг деб бўлмайди. Бунинг устига "кўршапалаклар" ўз уйида ўйнайди.



G гуруҳи

 Ўрин     Клуб                       Ў    Ғ    Д     М    Т-Н   О 
1Динамо К2110 4-24
2Порту2110 4-3
3Челси2101 5-23
4Маккаби Т-А2002 0-60

"Динамо" К - "Челси"

Имкониятлар: 45-55

Ушбу гуруҳда вазият аввалгисидан бошқача. Квартет етакчиси ҳисобланган "Челси" ҳозирча гуруҳдаги энг кучсиз рақиб "Маккаби"ни мағлуб эта олди, "Порту" тўсиғи эса уларга баландлик қилди. Аристократлар УЕФА ЧЛнинг 3-турида Киевнинг "Динамо" меҳмони бўлади. Киевликлар Украина чемпионатида иккинчи ўринда боришмоқда. Бир неча кун олдин "Шахтёр"дан учралган йирик мағлубият (0:3) навбатдаги баҳсга таъсир қилиши мумкин.


"Порту" - "Маккаби"

Имкониятлар: 60-40

"Порту" ўз чемпионатида ҳозиргача бирор маротаба мағлуб бўлгани йўқ, ЧЛнинг аввалги турида "Челси"ни мағлуб этди, шу сабабли улар "Маккаби"нинг юрамётган тракторини ғилдираксиз қолдириши мумкин. Исроил клуби ЧЛнинг икки учрашувида бирорта ҳам гол ура олгани йўқ ва ўз дарвозасидан 6та тўп олиб чиққан.



F гуруҳи

 Ўрин   Клуб               Ў   Ғ   Д     М     Т-Н      О 
1Бавария             2200 8-06
2Олимпиакос2101 3-5
3Динамо Зг2101 2-63
4Арсенал2002 3-50

"Олимпиакос" - "Динамо" Зг

Имкониятлар: 50-50

Бу икки клуб ҳам "Бавария"дан мағлуб бўлиб, "Арсенал"ни таслим қилган, шу сабабли ушбу жамоалар ўртасидаги икки учрашув кўп нарсага ойдинлик киритиши мумкин. "Динамо"нинг Хорватия чемпионатидаги ишлари "мой устида". "Олимпиакос" ҳам рақиби каби ўз миллий чемпионатида етакчи. Бу ўйин чемпионатлар кучини ҳам кўрсатиб бериши мумкин.



"Арсенал" - "Бавария"

Имкониятлар: 50-50

"Арсенал" турнирнинг икки учрашувида мағлуб бўлди, аммо Премьер-лигадаги сўнгги баҳсларда муваффақиятли натижа қайд этди. "Арсенал" бор-кучи билан ўйнаса хатто Бундеслиганинг 9та учрашувида ғалаба қозониб Германия чемпионатида рекорд ўрнатган "Бавария"ни ҳам таслим эта олади. Тарих бунга гувоҳ. Хосеп Гвардиола эса шогирдларининг бир дақиқага ҳам бўшашишини истамайди. Жуда қизиқ жанг бўлади ва ушбу "титанлар жанги"ни бугун "UZREPORT TV" телеканали орқали жонли эфирда томоша қиламиз.



E гуруҳи

 Ўрин     Клуб              Ў     Ғ  Д    М    Т-Н   О 
1Барселона2110 3-24
2Байер2101 5-3
3БАТЭ2101 4-63
4Рома2011 3-41

БАТЭ - "Барселона"

Имкониятлар: 45-55
Қуйидаги гуруҳда жамоаларнинг имкониятини тенг дея олмаймиз, аммо "Барселона" билан дуранг ўйнаган "Рома" БАТЭга мағлуб бўлди ва ўзининг гуруҳдаги ҳолатини оғирлаштирди. "Рома"га кучи етган Беларусия клуби каталонияликларни ҳам таслим этиши мумкин, аммо бунинг учун БАТЭ хатосиз ҳаракат қилишига тўғри келади.



"Байер" - "Рома"

Имкониятлар: 50-50
"Байер"нинг Бундеслигадаги сўнгги учрашувлари омадли чиқмади, аммо "Рома" А Сериянинг охирги икки баҳсида ғалаба қозонди ва Леверкузенга кўтаринки кайфиятда ташриф буюради. Бу икки жамоа Чемпионлар лигасининг "ёввойи тулпорлари" ҳисобланади, аммо гуруҳда фақат икки жамоа кейинги босқичга йўл олади.



Ушбу жамоалардаги йўқотишлар ҳақида бироз олдин тақдим этилган маълумотлардан билиб олишингиз мумкин.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика