Latest news

07:58"Жуда меҳнаткаш, интизомли ва барқарор жамоа" — Бьелса Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида  0 07:30Sofascore. Уругвайга қарши баҳсда йигитларимиз неча баҳо олишди?  5 00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  5 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  15 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  12 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  18 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  4 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   7 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  58 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  25 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  10 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0

Превью. "Бухоро" - "Сўғдиёна" News

Превью. "Бухоро" - "Сўғдиёна"

Олий лига аудсайдерлари "Бухоро" ва "Сўғдиёна" ўзаро ўйнашади.
«Бухоро» (Бухоро) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
1 июль 2015. Бухоро. “Бухоро” стадиони. 19:30
Ҳакамлар
: О. Толибжонов (Тошкент), Р. Фозилов (Наманган), М. Мажидов (Наманган), А. Рисқуллаев (Тошкент)
Назоратчи: И. Мустафин (Тошкент).

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 38 бор кесишган. Натижалар “Бухоро”нинг кичик устунлигини кўрсатмоқда. Жамоа ҳисобида 17та ғалаба бор, “Сўғдиёна” эса 16 марта ғолиб чиққан. Бешта учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати “Сўғдиёна” фойдасига. Жиззах клуби шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 55та гол киритиб ўз дарвозасидан 52 марта тўп олиб чиққаан. Ўзаро ўинларда “Бухоро” 56, “Сўғдиёна” 53 очкони қўлга киритган.

“Бухоро” олий лигада “Сўғдиёна” устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги бухороликларнинг энг йирик ҳисобидир. “Сўғдиёна”нинг ўзаро ўйинлардаги “Бухоро” устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 6:2 бўлиб турибди.

Ўтган йил биринчи давранинг бешинчи турида Зоминда бўлиб ўтган баҳс тақдирини битта гол ҳал қилган. Учрашув тугашига 6 дақиқа қолганида Феруз Бобоқуловнинг мезбонлар дарвозасиига киритган тўпи “Бухоро”га уч очко келтирган – 0:1. Бухородаги учрашувда ҳам “Бухоро” ғолиб бўлган, Предраг Вуйович ва Улуғбек Бақоевнинг голларига Суҳроб Бердиев жавоб берганди – 2:1.

“Бухоро” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
27.08.2014 «Бухоро» - «Сўғдиёна» 2:1
23.03.2013 «Бухоро» - «Сўғдиёна» 4:1
09.09.2011 «Бухоро» - «Сўғдиёна» 2:1
17.10.2009 «Бухоро» - «Сўғдиёна» 0:0
13.09.2008 «Бухоро» - «Сўғдиёна» 2:3

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бухоро” ўз майдонида 11 марта ғалабага эришган ва 3 марта дуранг ўйнаган. Қолган 5та баҳсда “Сўғдиёна” сафарда муваффақиятга эришган. Охирги тўрт ўйинда “Сўғдиёна” сафарда ғалаба қозона олмаган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика