Превью. "Бухоро" - "Шўртан"
16 oct 2015 09:45
News
«Бухоро» (Бухоро) – «Шўртан» (Ғузор)
16 октябрь 2015. Бухоро. "Бухоро" стадиони. 17:00
Ҳакамлар: О. Толибжонов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), А. Шукуруллаев (Тошкент)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).
“Бухоро” ҳамда “Шўртан” олий лигада 17 бора тўқнаш келишган. Шулардан 8тасида “Шўртан” ғолиб бўлган, 2та ўйинда ғолиб аниқланмаган. “Бухоро” ҳозирга қадар “Шўртан”ни 7 марта мағлуб этган. Тўплар нисбати “Шўртан” фойдасига 24:20 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Шўртан” 26, “Бухоро” 23 очкони қўлга киритган.
“Шўртан”нинг “Бухоро” устидан қозонган йирик ғалабаси – 4:1га тенг. “Бухоро”нинг ушбу рақиб устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса 4:2 бўлиб турибди.
Биринчи даврада Ғузорда ўтган баҳсда майдон эгалари йирик ғалабага эришишганди. Виктор Карпенко (2та), Игорь Таран ва Элдор Бойматовнинг голларига Жамолиддин Убайдуллаев жавоб берганди – 4:1.
Бухорода бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
25.08.2013 «Бухоро» - «Шўртан» 3:2
21.04.2012 «Бухоро» - «Шўртан» 0:1
06.03.2011 «Бухоро» - «Шўртан» 2:1
19.08.2009 «Бухоро» - «Шўртан» 1:2
18.11.2008 «Бухоро» - «Шўртан» 0:0
Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоаларнинг Бухорода ўтказган 8та ўйиннинг 4тасида майдон эгалари зафар қучишган. Уч ўйинда “Шўртан” сафарда ғолиб бўлган. Бир марта дуранг қайд этилган.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Comments