Превью. "Бухоро" - "Пахтакор"
16 aug 2015 10:00
News
Превью. "Бухоро" - "Пахтакор"
«Бухоро» (Бухоро) – «Пахтакор» (Тошкент)
16 август 2015. Бухоро. "Бухоро" стадиони. 18:30
Ҳакамлар: О. Толибжонов (Тошкент), В. Лушин (Гулистон), Н. Рўзимов (Тошкент), И. Ибрагимов (Нукус)
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).
ЎзПФЛ вакили: А. Иноятов.
“Бухоро” ҳамда “Пахтакор” олий лигада 45 бора тўқнаш келишган. Шулардан 32тасида “Пахтакор” ғолиб бўлган, 7та ўйинда ғолиб аниқланмаган. “Бухоро” ҳозирга қадар “Пахтакор”ни 6 марта мағлуб этган. Тўплар нисбати “Пахтакор” фойдасига 100:32 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўйинларда “шерлар” 103 очкони, “Бухоро” эса 25 очкони қўлга киритган.
“Пахтакор”нинг “Бухоро” устидан қозонган йирик ғалабаси – 8:0га тенг. “Бухоро”нинг ушбу рақиб устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса 2:0 бўлиб турибди.
3-турда Тошкентда кечган учрашув “Пахтакор” ҳужумчиси Игорь Сергеевнинг бенефисига айланиб кетганди. Ўшанда терма жамоамиз ҳужумчиси уч бор бухороликлар дарвозасини ишғол қилганди. Бунга Дилявер Абибуллаев чиройли гол билан жавоб қайтарганди холос – 3:1.
Бухорода бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
15.05.2014 «Бухоро» - «Пахтакор» 0:0
04.07.2013 «Бухоро» - «Пахтакор» 1:0
15.03.2012 «Бухоро» - «Пахтакор» 0:1
24.09.2011 «Бухоро» - «Пахтакор» 0:0
09.11.2009 «Бухоро» - «Пахтакор» 1:1
Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бухоро” ўз майдонида “Пахтакор”ни беш марта мағлуб этган. Олти бор Бухорода ғолиб аниқланмаган. “Шерлар” бу жамоа майдонидан 11 бор ғалаба билан қайтишган. Охирги икки йилда “Пахтакор” Бухорода гол ура олмаган.
Similar news
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Comments