Latest news

17:30"ФарДУ" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 17:10"Бавария" "Барселона"дан Нико Уильямсни илиб кетишга тайёрланмоқда  2 16:02"Реал" ярим ҳимоячиси Алонсо билан келишмовчилик сабаб клубдан кетиши мумкин  7 15:25"Ливерпуль" Конате билан янги шартнома бўйича келишувга эриша олмаяпти, футболчига "Реал" қизиқиш билдирмоқда  1 14:55Левандовски 2026 йилнинг ёзида Саудия Арабистонига ўтиши мумкин  7 14:30Вирцнинг "Ливерпул"га мега трансфери! Нима учун инглизлар шунча пулдан воз кечишга қарор қилишди?  1 14:20ОКМК 6 йилдан буён Намангандан ғалабасиз қайтмоқда. Лушчан ва Қосимов дуэлида ким ғолиб чиқади?  8 13:58"Ал Иттиҳод" Погба учун курашга киришди  4 13:37Учрашувнинг сўнгги қисми жанжалга айланиб кетган "Нефтчи" - "Бухоро" баҳсидан ГАЛEРEЯ  3 12:25"Интер" Маркус Рэшфордни нишонга олди  3 11:47А Серия клуби Антони билан шартнома имзолашга уринди. Аммо, у Испанияга қайтишни хоҳламоқда  1 11:20"Манчестер Сити" ўйинчиси янги клуби билан келишувга эришди  1 10:51Поль Погба “Монако“га ўтмайди. Унинг режалари ўзгарди  4 10:23“Арсенал“ Испания терма жамоаси аъзоси билан келишувга эришди (Фабрицио Романо)  2 09:55Элдор Шомуродовга Франциядан ҳам таклиф бор  24

Превью. "Бухоро" - "Нефтчи" News

Превью. "Бухоро" - "Нефтчи"

Эдгар Гесс бошқараётган "Бухоро" ўз майдонида Муроджон Исмоилов устозлик қилаётган "Нефтчи"ни қабул қилади.
«БУХОРО» – «НЕФТЧИ»
15 март. Вобкент. “Вобкент” стадиони. 16:30
Ҳакамлар:
В.Коваленко, Р.Илёсов, М.Саидқосимов, И.Иброҳимов.
Назоратчи: С.Эрматов.

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 42 бор кесишган. Устунлик “Нефтчи” томонида. 32та ўйинда фарғоналикларнинг қўли баланд келган бўлса, 8та учрашувда “Бухоро” ғолиб бўлган. Икки учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати “Нефтчи” фойдасига 94:34. Ўзаро ўинларда “Нефтчи” 98 очкони, “Бухоро” эса 26 очкони қўлга киритган.

“Нефтчи” олий лигада “Бухоро” устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги водий клубининг энг йирик ғалабасидир. “Бухоро”нинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси эса 4:1 бўлиб турибди.

Ўтган йилги дастлабки тўқнашувда “Бухоро” Алишер Маҳмудовнинг урган голи эвазига ғалаба қозонган – 1:0. Фарғонадаги баҳсда мезбонлар ҳимоячиси Дилёрбек Эрматов “Нефтчи”га уч очко келтирганди – 1:0.

"Бухоро" майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
20.06.2013 «Бухоро» - «Нефтчи» 1:0
03.08.2012 «Бухоро» - «Нефтчи» 1:1
21.05.2011 «Бухоро» - «Нефтчи» 0:1
30.04.2009 «Бухоро» - «Нефтчи» 1:2
23.08.2008 «Бухоро» - «Нефтчи» 0:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бухорода бўлиб ўтган учрашувларда майдон эгалари 8 марта муваффақият қозонишган. Икки учрашувда ғолиб аниқланмаган. 11 бор “Нефтчи” сафардан ғалаба билан ортга қайтган. Охирги икки йилда “Бухоро” бу жамоага ўз уйида ютқазмаган.

Тахмин: Учрашув Вобкентдаги стадионда бўлади. Агар майдон ҳолати ёмон бўлса ҳисоб очилмаслиги ёки битта гол урилиши мумкин. Иккала жамоада янги мураббийлар иш бошлашган. Гесс ҳам, Исмоилов ҳам мавсумни ижобий натижа билан бошлашни истайди.


Нарзулла Сайдуллаев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика