Latest news

20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  0 20:00"Қизилқум" — "Машъал" 0:0 (Матнли транслация)  2 19:20"Брентфорд" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  6 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  28 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  61 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  6 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  0 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  64 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  1 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  5 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  7 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  6

Превью. "Бухоро" - "Навбаҳор" News

Превью. "Бухоро" - "Навбаҳор"

Бугун олий лиганинг 10-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтади.

«Бухоро» (Бухоро) – «Навбаҳор» (Наманган)
29 май 2016. Бухоро. "Бухоро" стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувосилов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 46 бор кесишган. Устунлик “Навбаҳор” томонида. 46 ўйиндан 25тасида водийликларнинг қўли баланд келган бўлса, 14та учрашувда “Бухоро” ғолиб бўлган. Яна 7 учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “лочинлар” фойдасига. Наманган  клуби шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 87та тўп киритиб ўз дарвозасидан 52 марта тўп олиб чиққан. Ўзаро ўйнларда “Навбаҳор” 82 очкони, “Бухоро” эса 49 очкони қўлга киритган.

“Навбаҳор” олий лигада “Бухоро” устидан 6:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги наманганликларнинг энг йирик ғалабасидир. “Бухоро”нинг ўзаро ўйинлардаги “Навбаҳор” устидан эришган энг йирик ғалабаси 3:0 бўлиб турибди.

Ўтган йил 12-турда Наманганда ўтган учрашувда томошабинлар тўртта голнинг гувоҳи бўлишганди. Ўйинда меҳмонлар вакили Сухроб Неъматов ҳисобни очган, бунга мезбонлар сафида Сергей Георгиев, Шаҳбоз Эркинов ва Улуғбек Бақоев жавоб беришган – 3:1. Бухородаги ўйинда ҳам “Навбаҳор” 3 очкога эга чиққан. Учрашувдаги ягона голга Шаҳбоз Эркинов муаллифлик қилган – 0:1.

Бухорода ўтган сўнгги беш учрашув:
26.10.2015 «Бухоро» - «Навбаҳор» 0:1
23.03.2014 «Бухоро» - «Навбаҳор» 0:2
25.05.2013 «Бухоро» - «Навбаҳор» 1:1
29.09.2012 «Бухоро» - «Навбаҳор» 2:1
13.08.2011 «Бухоро» - «Навбаҳор» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бухорода бўлиб ўтган 23та ўйиннинг 11тасида мезбонлар, 8тасида меҳмонлар ғолиб бўлишган. 4та учрашувда ғолиб аниқланмаган. Охирги уч йилда “Навбаҳор” сафарда мағлуб бўлмаган.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика