Latest news

08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  1 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  13 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  2 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  17 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  137 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0

Превью. "Бухоро" - "Навбаҳор" News

Превью. "Бухоро" - "Навбаҳор"

"Навбаҳор" клуби бу турни сафарда "Бухоро"га қарши ўтказади.

«Бухоро» (Бухоро) – «Навбаҳор» (Наманган)
26 октябрь 2015. Бухоро. "Бухоро" стадиони. 17:00
Ҳакамлар: М. Муҳамедов (Тошкент вил.), Д. Сайлалов (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 45 бор кесишган. Устунлик “Навбаҳор” томонида. 45 ўйиндан 24тасида водийликларнинг қўли баланд келган бўлса, 14та учрашувда “Бухоро” ғолиб бўлган. Яна 7 учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “лочинлар” фойдасига. Наманган  клуби шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 86та тўп киритиб ўз дарвозасидан 52 марта тўп олиб чиққан. Ўзаро ўйнларда “Навбаҳор” 79 очкони, “Бухоро” эса 49 очкони қўлга киритган.

“Навбаҳор” олий лигада “Бухоро” устидан 6:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги наманганликларнинг энг йирик ғалабасидир. “Бухоро”нинг ўзаро ўйинлардаги “Навбаҳор” устидан эришган энг йирик ғалабаси 3:0 бўлиб турибди.

12-турда Наманганда ўтган учрашувда томошабинлар тўртта голнинг гувоҳи бўлишганди. Ўйинда меҳмонлар вакили Сухроб Неъматов ҳисобни очган, бунга мезбонлар сафида Сергей Георгиев, Шахбоз Эркинов ва Улуғбек Бақоев жавоб беришган – 3:1.

Бухорода ўтган сўнгги беш учрашув:
23.03.2014 «Бухоро» - «Навбаҳор» 0:2
25.05.2013 «Бухоро» - «Навбаҳор» 1:1
29.09.2012 «Бухоро» - «Навбаҳор» 2:1
13.08.2011 «Бухоро» - «Навбаҳор» 1:1
30.10.2009 «Бухоро» - «Навбаҳор» 3:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бухорода бўлиб ўтган 22та ўйиннинг 11тасида мезбонлар, 7тасида меҳмонлар ғолиб бўлишган. 4та учрашувда ғолиб аниқланмаган. Охирги икки йилда “Навбаҳор” сафарда мағлуб бўлмаган.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика