Latest news

10:45Массимилиано Аллегри А Серияда ой мураббийи деб топилди  0 10:17"Бунёдкор" сардори жамоани тарк этди  1 09:50МЮ сардорига нарх қўйди  1 09:22"Реал Мадрид" Франциядан 20 ёшли футболчини сотиб олмоқчи  0 08:55Аморим "Борнмут"га қарши ўйин олдидан "Манчестер Юнайтед" футболчиларининг жароҳатлари ҳақида гапирди  0 08:28Трансфермаркт Ла лигада энг кўп нархи ошган футболчилар рейтингини тузди  1 08:00Роналду дунёнинг машҳур фильмида рол ўйнайди  8 07:31"Нефтчи"нинг асосий футболчиларидан бирига ОКМК ва "Андижон"дан қизиқиш бор  6 01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  3 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  5 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  4 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  7 23:10Салоҳ қайтди!  9

Превью. "Бухоро" - "Навбаҳор" News

Превью. "Бухоро" - "Навбаҳор"

"Бухоро" чемпионатнинг иккинчи турини ҳам ўз майдонида, бу сафар "Навбаҳор"га қарши ўтказади.
«БУХОРО» – «НАВБАҲОР»
23 март. Вобкент. “Вобкент” стадиони. 16:30.
Ҳакамлар
: З.Қодиров, А.Снетков, Ҳ.Мирзааҳмедов, Н.Болтаев.
Назоратчи: Р.Мўминов.

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 42 бор кесишган. Устунлик “Навбаҳор” томонида. 42 ўйиндан 21тасида водийликларнинг қўли баланд келган бўлса, 14 та учрашувда “Бухоро” ғолиб бўлган. Яна 7 учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “лочинлар” фойдасига. Наманганликлар шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 77та тўп киритиб ўз дарвозаларидан 50 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўйнларда “Навбаҳор” 70 очкони, “Бухоро” эса 49 очкони қўлга киритган.

“Навбаҳор” олий лигада “Бухоро” устидан 6:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги наманганликларнинг энг йирик ғалабасидир. “Бухоро”нинг ўзаро ўйинлардаги “Навбаҳор” устидан эришган энг йирик ғалабаси 3:0 бўлиб турибди.

Ўтган йилги тўқнашувларда устунлик “Бухоро” томонида бўлган. Биринчи даврада Вобкентда бўлиб ўтган учрашувда ҳозир “Навбаҳор” сафида ўйнаётган Алишер Маҳмудов “Бухоро” таркибида пенальтидан ҳисобни очган. 89-дақиқада Ғайрат Жўраев томонидан киритилган тўп ҳисобни 1:1 бўлишини таъминлаган. Иккинчи даврада “Навбаҳор” мезбонлик қилган баҳсда “Бухоро” ғолиб бўлган. Майдон эгалари сафида Рўзимбой Аҳмедов ва Оятулло Муҳиддинов ўзини кўрсатган бўлса, меҳмонлар сафида айни пайтда “Бунёдкор” шарафини ҳимоя қилаётган Воҳид Шодиев (иккита) ва Баҳодир Пардаев гол уришган – 2:3.

Бухорода ўтган сўнгги беш учрашув:
25.05.2013  «Бухоро» – «Навбаҳор»  1:1
29.09.2012  «Бухоро» – «Навбаҳор»  2:1
13.08.2011  «Бухоро» – «Навбаҳор»  1:1
30.10.2009  «Бухоро» – «Навбаҳор»  3:0
12.04.2008  «Бухоро» – «Навбаҳор»  2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бухорода бўлиб ўтган 21та ўйиннинг 11тасида мезбонлар, 6тасида меҳмонлар ғолиб бўлишган. 4та учрашувда ғолиб аниқланмаган. “Навбаҳор” Бухорода сўнгги марта 2005 йилда ғалабага эришган. Шундан сўнг бўлиб ўтган 6та ўйинда “Бухоро” ўз уйида бу рақибга имкониятни бой бермаган.

Тахмин:
"Бухоро" ўз майдонида мағлуб бўлмаса керак. Лекин ғолиб бўлиш ҳам осон эмас. Учрашув дуранг ҳисоби билан тугаса керак.

Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика