Latest news

14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  0 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  0 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  0 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 12:34Марлен Чобанов Ироқ чемпионатига йўл олди  1 12:13"Хоразм" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  1 11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0 10:41"Динамо"дан навбатдаги юриш. Жамоа Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  7 10:19Марадонанинг йиртилган формаси кимошди савдосида жуда қимматга сотилди  6 09:51"Реал" футболчиси Саудияга кетмоқчи, бироқ унга ПСЖ жиддий қизиқмоқда  1 09:23"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи клубнинг келажаги бўладиган футболчи ҳақида гапирди  0 08:55ESPN "Реал Мадрид"да Хаби Алонсо ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзодни эълон қилди  5 08:30"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади  2

ПРЕВЬЮ. «БУХОРО» – «НАСАФ» News

ПРЕВЬЮ. «БУХОРО» – «НАСАФ»

“Бухоро” ва “Насаф” олий лигада жами 31 бора тўқнаш келишган.
«БУХОРО» – «НАСАФ»
29 октябрь. Бухоро. “Бухоро” стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, В.Серазетдинов.
Назоратчи: Р.Мўминов.

Натижалар “Насаф”нинг устунлигини кўрсатмоқда. “Аждарлар” 14та ўйинда ғолиб бўлишган. “Бухоро” шу кунгача “Насаф”ни 9 марта мағлуб этган. 8та учрашувда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида ҳам “Насаф” олдинда - 50:36. Ўзаро ўйинларда “Насаф” 50 очкони, “Бухоро” эса 35 очкони қўлга киритган.

“Насаф”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 6:0га тенг. “Бухоро”нинг энг йирик ғалабаси эса 5:1 бўлиб турибди.

Биринчи давранинг 3-турида Қаршида бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар уч очкога эга бўлишган. Алишер Юсупов (иккита) ва Илҳом Шомуродов урган голларга меҳмон жамоа таркибида Воҳид Шодиев жавоб берган – 3:1. Ўша ўйиннинг 82-дақиқасида бош ҳакам “Бухоро” дарвозабони Сардор Қобулжоновни майдондан четлатганди. Бошқа ўзгариш қолмагани сабабли дарвозани ҳимоячи Георгий Квесиешвили эгаллашга мажбур бўлганди.

Бухорода бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
26.06.2012 «Бухоро» - «Насаф» 1:0
22.04.2011 «Бухоро» - «Насаф» 1:1
07.03.2009 «Бухоро» - «Насаф» 0:1
18.05.2008 «Бухоро» - «Насаф» 3:0
22.09.2007 «Бухоро» - «Насаф» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бухорода ўтган 15та ўйиннинг 9тасида мезбонлар ғалаба қозонишган. 4та ўйин дуранг натижаси билан ниҳоясига етган. “Насаф” шу кунгача сафарда “Бухоро”ни икки бор мағлуб этган. Охирги икки ўйинда “Насаф” сафарда ғалаба қозона олмаган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика