Latest news

14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  0 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  9 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  2 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  9 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  7 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  3 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  19 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  3 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  4 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  3 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  4 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  17

Превью. «Бухоро» - «Локомотив» News

Превью. «Бухоро» - «Локомотив»

“Бухоро” ҳамда “Локомотив” клублари олий лигада шу кунгача 15 бор куч синашишган.
«БУХОРО» - «ЛОКОМОТИВ»
8 ноябрь. Бухоро. “Бухоро” стадиони. 14:00
Ҳакамлар:
В.Цейтлин, Р.Ильясов, М.Саидқосимов, И.Ибрагимов
Назоратчи: Б.Галеев.
 
Натижалар “Локомотив”нинг кичик устунлигини кўрсатмоқда. 6 та ўйинда “Локомотив”, 5 та ўйинда “Бухоро” ғалаба қозонган. 4 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. “Темирйўлчилар” ўзаро ўйинларда 27 бор рақиб дарвозасига йўл топа олишган. “Бухоро” эса 22  бор гол кирита олган. Тошкент клуби ўзаро ўйинларда 22 очкони қўлга киритган, “Бухоро” эса 19 очко жамғарган. “Локо”нинг “Бухоро” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 5:1. Бухороликларнинг энг йирик ғалабаси эса 3:1.

Дастлабки давранинг 1-турида Тошкентда ташкил этилган ўйинда “темирйўлчилар” бу рақиб устидан йирик ғалабани тантана қилишган – 5:1. Фарҳод ва Зайниддин Тожиев дублга эришишган, Иван Нагев бир бор “Бухоро” дарвозасига йўл топган. Меҳмон жамоа сафида Алексей Николаев ўзини кўрсатган эди.  

Бухорода ўтган сўнгги беш учрашув:
19.05.2012 «Бухоро» - «Локомотив» 1:1
14.08.2009 «Бухоро» - «Локомотив» 2:3
01.03.2008 «Бухоро» - «Локомотив» 0:0
15.08.2007 «Бухоро» - «Локомотив» 1:0
24.08.2006 «Бухоро» - «Локомотив» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бухорода бўлиб ўтган 7та ўйиннинг иккитасида мезбонлар муваффақият қозонишган. Тўрт бор дуранг натижаси қайд этилган. “Локомотив” бу жамоа майдонидан фақат бир бор (2009 йил) ғалаба қозониб қайтган. Сўнгги учта ўйинда “Бухоро” ўз уйида бу рақибни енга олмаган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика