Latest news

00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  1 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  13 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  122 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  2 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  1 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2

Превью. "Бухоро" - "Динамо" News

Превью. "Бухоро" - "Динамо"

Бухоронинг "Бухоро" клуби бугун ўз майдонида Самарқанднинг "Динамо" клубини қабул қилади.
«БУХОРО» – «ДИНАМО»
20 март 2015. Бухоро. "Бухоро" стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
А. Асимов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), Н. Болтаев (Навоий)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).

“Бухоро” ҳамда “Динамо” клублари олий лигада шу кунгача 40 бор куч синашишган. “Бухоро” 20та ўйинда ғалаба қозонган. 14та учрашувда “Динамо”нинг қўли баланд келган. 6та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “Бухоро” томонида: 56:50. “Бухоро” ўзаро ўйинларда 66 очкога эга бўлган, “Динамо” эса 48 очкони қўлга киритган. “Динамо”нинг “Бухоро” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 4:1га тенг бўлса, “Бухоро”нинг самарқандликлар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 6:0.

Ўтган йил ҳар иккала баҳсда ҳам дуранг қайд этилган. Бухорода самарқандликлар Фаррух Шотурсуновнинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишган. Унда Предраг Вуйович жавоб берганди – 1:1. Самарқандда бўлиб ўтган баҳсда томонлар 90 дақиқа ичида гол ура олишмаган – 0:0.

Бухорода бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
14.06.2014 «Бухоро» - «Динамо» 1:1
21.09.2013 «Бухоро» - «Динамо» 0:2
17.08.2012 «Бухоро» - «Динамо» 2:0
01.11.2011 «Бухоро» - «Динамо» 2:1
18.04.2009 «Бухоро» - «Динамо» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бухорода бўлиб ўтган 20та ўйиннинг 14тасида “Бухоро” ғалаба қозонган. Иккита баҳсда жамоалар дуранг ўйнашган. 4та учрашувда “Динамо” сафарда бўлишига қарамай уч очкога эга бўлган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика