Latest news

12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  5 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  8 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  8 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  2 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  6 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  12 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  32 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  10 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5

Превью. "Бухоро" - "Андижон" News

Превью. "Бухоро" - "Андижон"

"Андижон" клуби бу турда Бухорода "Бухоро" меҳмони бўлади.

«Бухоро» (Бухоро) – «Андижон» (Андижон)
26 август 2015. Бухоро. "Бухоро" стадиони. 18:30
Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувасилов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), К. Расулов (Қарши)
Назоратчи: С. Эрамтов (Тошкент).

“Бухоро” ва “Андижон” олий лигада жами 41 бора тўқнаш келишган. Шулардан 12тасида андижонликлар ғолиб бўлишган, 17 ўйинда бухороликлар ғалабани тантана қилшиган. Ўзаро ўйинларда 12 марта дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбати “Бухоро” фойдасига 65:54 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Бухоро” 63 очкони, “Андижон” эса 48 очкони қўлга киритган.

“Андижон”нинг “Бухоро” устидан қозонган йирик ғалабаси – 6:1. Қизиғи “Бухоро”нинг ўзаро ўйинларда “Андижон” устидан энг йирик ғалабаси ҳам 6:1.

Илк даврада водийдаги баҳсда ҳисобни Абдумалик Абдуллаев очганди. Биринчи бўлим охирида Иброҳим Отахонов пенальтидан унумли фойдаланиб ҳисобни оширганди. Иккинчи бўлимда Отабек Нарзуллаев "Бухоро"нинг ягона жавоб тўпини киритганди - 2:1.

Бухорода ўтган сўнгги беш учрашув:
20.09.2014 «Бухоро» - «Андижон» 3:0
17.11.2012 «Бухоро» - «Андижон» 1:0
19.03.2011 «Бухоро» - «Андижон» 0:0
29.06.2009 «Бухоро» - «Андижон» 2:1
25.10.2008 «Бухоро» - «Андижон» 1:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бухоро” мезбонлик қилган ўйинларнинг 12тасида майдон эгалари муваффақият қозонишган. 7та ўйинда ғолибни аниқлашни имкони бўлмаган. “Андижон” бу жамоа майдонидан фақат бир марта (2008 йил) ғалаба билан қайтган. Охирги уч ўйинда "бургутлар" Бухорода умуман гол ура олишмаган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика