Latest news

11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  6 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0 10:23"Челси" 24 йиллик анаънадан воз кечади  2 09:56Икич Фране: "Жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозонишга ҳақли эди"  0 09:27Германия терма жамоасининг сентябрдаги ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум  2 08:54МЮ Брунуни сотишга тайёр. Унга нарх қўйилди  7 08:27"Бухоро" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, тарихда илк бор финалга чиққан учрашувдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  9 08:00Жароҳатдан қайтган Месси жамоасини Лига кубоги финалига олиб чиқди  9 07:50Германия Кубоги. "Бавария" меҳмонда 3-лига жамоасини мағлуб этди  1 07:31Аморим кечаги мағлубиятга изоҳ берди  8 02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  12 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  17 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  5

Превью. "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" News

Превью. "Бунёдкор" - "Сўғдиёна"

Олий лиганинг 23-турини "Бунёдкор" ва "Сўғдиёна"даги ўйин очиб беради.

«Бунёдкор» (Тошкент) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
24 сентябрь 2015. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 18:00
Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), Ф. Нарсафаров (Қарши)
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.

“Бунёдкор” ва “Сўғдиёна” олий лигада 11 бора тўқнаш келишган. Натижалар пойтахт жамоасининг мутлоқ устунлигини кўрсатмоқда.

“Бунёдкор” 11та ўйиндан 10тасини ютган. “Сўғдиёна” бу рақибни фақат бир марта мағлуб этган. “Бунёдкор” ўйинларда 33та гол киритган, жиззахликлар 3 бора “қалдирғочлар” дарвозасини ишғол этишган. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 30 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйган бўлса, “Сўғдиёна”да бу кўрсаткич 3тани ташкил этади. “Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси 6:1. “Сўғдиёна”нинг ягона ғалабаси 2:1га тенг.

Биринчи даврада “Сўғдиёна” ўз тарихида илк бор бу жамоани мағлуб этганди. Ўшанда Жасур Ҳакимов иккинчи бўлимда икки бор “Бунёдкор” дарвозасига тўп киритганди. Шакер Зуагининг голи фақат ҳисобни қисқаришини таъминлаган эди – 2:1.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
18.10.2014 «Бунёдкор» - «Сўғдиёна» 1:0
04.03.2013 «Бунёдкор» - «Сўғдиёна» 5:0
06.08.2011 «Бунёдкор» - «Сўғдиёна» 1:0
29.06.2009 «Бунёдкор» - «Сўғдиёна» 5:0
25.08.2008 «Бунёдкор» - «Сўғдиёна» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бунёдкор” ўз майдонидаги 5та ўйиннинг барчасида “Сўғдиёна”ни мағлуб этишга эришган. Жиззах клуби Тошкентда рақиб дарвозасига умуман тўп кирита олмаган. “Қалдирғочлар” 5та ўйинда жами 15та гол уришган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика