Latest news

07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  1 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  7 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  36 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  5 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  57 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  115 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1031 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  21

Превью. "Бунёдкор" - "Олмалиқ" News

Превью. "Бунёдкор" - "Олмалиқ"

14-турнинг энг сўнгги учрашуви "Бунёдкор" ва "Олмалиқ" ўртасида бўлиб ўтади.
«Бунёдкор» (Тошкент) – «Олмалиқ» (Олмалиқ)
27 июнь 2015. Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. 19:00
Ҳакамлар
: В. Цейтлин (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), А. Эргашев (Тошкент)
Назоратчи: Г. Имамов (Тошкент).

Бу икки клуб олий лигада 14 бора тўқнаш келган. Ушбу ўйинлардан 10 тасида “қалдирғочлар” ғолиб бўлишган. 2 ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Олмалиқ” шу кунгача “Бунёдкор”ни 2 бор мағлуб этган.

“Бунёдкор” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Олмалиқ” дарвозасига 29та гол киритган. “Олмалиқ” эса 14 бора “Бунёдкор” посбонини ранжитган. “Бунёдкор” шу кунгача ўзаро ўйинларда 32 очкони, “Олмалиқ” эса 8 очкони қўлга киритган. “Бунёдкор”нинг олий лигада “Олмалиқ” устидан эришган энг йирик ғалабаси 4:1 ни ташкил қилади. “Олмалиқ” энг йирик муваффақияти эса – 3:1.

Ўтган мавсум Тошкентдаги ўйинда ҳисобни меҳмонлар вакили Александр Алемпиевич очди. Олег Зотеев ҳисобни тенглаштирганди – 1:1. Олмалиқда эса майдон эгалари ярим ҳимоячиси Шакер Зуаги пенальтидан гол урганди. Сардор Рашидов ва Олександр Пишурнинг голлари “Бунёдкор”га ғалаба келтирганди – 1:2.

Тошкентда ўтган барча учрашувлар:
27.03.2014  «Бунёдкор» – «Олмалиқ»  1:1
18.10.2013  «Бунёдкор» – «Олмалиқ»  4:1
11.09.2012  «Бунёдкор» – «Олмалиқ»  2:0
19.05.2011  «Бунёдкор» – «Олмалиқ»  4:1
14.08.2010  «Бунёдкор» – «Олмалиқ»  1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : “Бунёдкор” ўз майдонида бу рақибга умуман ютқазмаган. Бўлиб ўтган 7та ўйиннинг 6тасида “Олмалиқ” мағлуб этилган. Фақат бир бор (2014 йил) дуранг қайд этилган.  
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика