Latest news

15:59Бундеслиганинг ноябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси аниқланди  1 15:32"Фенербахче" сардори ҳибсга олинди. У нимада айбланмоқда?  0 15:05"Қўқон-1912" грузиялик ярим ҳимоячи билан ҳамкорликни давом эттиради  1 14:44"Ювентус" ва "Интер" Украина терма жамоаси етакчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:10"Манчестер Юнайтед" молиявий ҳисоботни тақдим этди. Рэтклиффнинг кескин қарорлари қандай самара берди?  0 13:37Муҳаммад Салоҳ Саудияда ўйнаган собиқ жамоадоши билан учрашди  5 13:06"Динамо" яна бир дарвозабон билан келишувни узайтирди  0 12:58Суперлига-2025. Уйда Сергеев, меҳмонда Норчаев гол уришни яхши кўради  1 12:36TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал жанглари ва бошқалар  1 12:03"Қўқон-1912" ўз легионери билан шартномани 2 йилга узайтирди   0 11:38Эшитдик-да! Ҳамиджон Актамов — "Бухоро" бош директори  7 10:45Карим Бензема ЖЧда ўйнашга қарши эмас  2 10:18Холанд: "Менимча, давлат мадҳиясини куйлаганимда йиғласам керак"  8 09:49Иньеста: "Месси "Барселона"га қайтадими, билмайман. Лекин у клуб учун катта белги бўлиб қолади"  7 09:44"Динамо" яна бир асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  0

ПРЕВЬЮ. "Бунёдкор" - "Олмалиқ" News

ПРЕВЬЮ. "Бунёдкор" - "Олмалиқ"

Олий лиганинг 3-туридан ўрин олган дастлабки учрашув бугун "Бунёдкор" ва "Олмалиқ" ўртасида бўлиб ўтади.
«БУНЁДКОР» – «ОЛМАЛИҚ»
27 март. Тошкент. “Жар” стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
В.Цейтлин, Ҳ.Шодмонов, Б.Норсафаров, А.Жўрахонов
Назоратчи: С.Нажафалиев.

Бу икки клуб олий лигада 12 бора тўқнаш келган. Ушбу ўйинлардан 9 тасида “қалдирғочлар” ғолиб бўлишган. 1 ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Олмалиқ” шу кунгача “Бунёдкор”ни 2 бор мағлуб этган.

“Бунёдкор” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Олмалиқ” дарвозасига 26 та гол киритган. “Олмалиқ” эса 12 бора “Бунёдкор” посбонини ранжитган. “Бунёдкор” шу кунгача ўзаро ўйинларда 28 очкони, “Олмалиқ” эса атиги 7 очкони қўлга киритган. “Бунёдкор”нинг олий лигада “Олмалиқ” устидан эришган энг йирик ғалабаси 4:1 ни ташкил қилади. “Олмалиқ” энг йирик муваффақияти эса – 3:1.

Ўтган мавсум Олмалиқда ўтган баҳсда 3:1 ҳисоби қайд этилган. Мезбонлардан Зафар Полвонов ва Евгений Гоголь (иккита) гол уришган, “қалдирғочлар” сафида Камолиддин Мурзоев пенальтидан тўп киритган. Тошкентда ташкил этилган учрашувда “Бунёдкор” 4:1 ҳисобида устун келган. Олег Зотеев, Олександр Пишур ва Анвар Бердиевнинг (иккита) голларига Дилявер Абибуллаев жавоб берган.

Тошкентда ўтган барча учрашувлар:

18.10.2013  «Бунёдкор» – «Олмалиқ»  4:1
11.09.2012  «Бунёдкор» – «Олмалиқ»  2:0
19.05.2011  «Бунёдкор» – «Олмалиқ»  4:1
14.08.2010  «Бунёдкор» – «Олмалиқ»  1:0
25.04.2009  «Бунёдкор» – «Олмалиқ»  3:1
18.10.2008  «Бунёдкор» – «Олмалиқ»  1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : “Бунёдкор” ўз майдонида бу рақибга умуман ютқазмаган. Бўлиб ўтган 6та ўйинда “Олмалиқ” сафарда атига учта тўп киритган.

Муаллиф тахмини: Миржалол Қосимовсиз ўйнашига қарамай “Бунёдкор” ўз майдонида ғалаба қозонишга яқин. Аммо “Олмалиқ” бу мавсум энг кўп гол урган жамоа эканлигини унутманг. “Қалдирғочлар” бугун гол ўтказиб ғалаба қозонишса керак.


Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика