Latest news

00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 00:00Миллатлар лигаси. Португалия ва Испания бош соврин учун кураш олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  83 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  2 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  6 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  42 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  12 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  11 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  13 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  29 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  5

Превью. "Бунёдкор" - "Нефтчи" News

Превью. "Бунёдкор" - "Нефтчи"

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби Тошкентда "Бунёдкор" клуби меҳмони бўлади.
«Бунёдкор» (Тошкент) – «Нефтчи» (Фарғона)
2 май. Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
В. Коваленко (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), А. Калинин (Тошкент), Ш. Қаюмов (Жиззах)
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).

“Бунёдкор” ва “Нефтчи” олий лигада 16 марта ўзаро ўйнашган. Натижалар “қалдирғочлар”нинг катта устунлигини кўрсатмоқда. “Бунёдкор” бу рақибни 11 марта таслим қилган. “Нефтчи” эса фақат 1 марта “қалдирғочлар”ни очкосиз қолдира олган. 4та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида ҳам табиийки устунлик “Бунёдкор” томонида - 26:6. Ўзаро ўйинларда “Бунёдкор” 37, “Нефтчи” 7 очкога эга бўлган.

“Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 5:0га тенг. “Нефтчи”нинг ягона ва шу билан бирга энг йирик ғалабаси 2:1.

Ўтган йилги ҳар иккала ўйинда ҳам дуранг қайд этилган. Тошкентдаги учрашувда Тимур Аюпов ҳисобни очганди. Унга фарғоналиклар таркибида Мурод Бобожонов жавоб қайтарганди – 1:1. Фарғонадаги баҳсда эса томонлар рақиб дарвозасига йўл топа олишмаганди – 0:0.

Тошкентда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

05.06.2014 «Бунёдкор» - «Нефтчи» 1:1
26.08.2013 «Бунёдкор» - «Нефтчи» 1:0
18.08.2012 «Бунёдкор» - «Нефтчи» 2:1
15.10.2011 «Бунёдкор» - «Нефтчи» 1:0
02.05.2010 «Бунёдкор» - «Нефтчи» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бунёдкор” ўз уйида бу рақибга умуман ютқазмаган. Икки марта Тошкентдаги баҳсда дуранг қайд этилган (2007 ва 2014 йиллар). Қолган 6та ўйинда “қалдирғочлар” ўз майдонларида мунтазам равишда ғалабага эришиб келишмоқда. “Нефтчи” сафарда бу жамоа дарвозасига 3та гол урган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика