Latest news

13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  4 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  5 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  10 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0 08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  6 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  2 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  33 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0

Превью. "Бунёдкор" - "Машъал" News

Превью. "Бунёдкор" - "Машъал"

Бугун олий лиганинг 3-турида "Бунёдкор" ва "Машъал" клублари тўқнаш келишади.

«Бунёдкор» (Тошкент) – «Машъал» (Муборак)
Ҳакамлар:
В. Серазетдинов (Тошкент), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), Д. Акмалов (Тошкент).
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).
ЎзПФЛ вакили: Ф. Магаметов.

Ушбу жамоалар шу кунга қадар ўзаро 16 марта куч синашишган. Натижалар “Бунёдкор”нинг яққол устунлигини кўрсатмоқда. “Қалдирғочлар” 15та баҳсда ғалаба қозонишган. “Машъал” ҳисобида битта ғалаба бор. Тўплар нисбати 36-4 “Бунёдкор” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Бунёдкор” 45 очони қўлга киритган бўлса, “Машъал”да бу кўрсаткич ҳозирча 3 бўлиб турибди.

“Бунёдкор”нинг “Машъал” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 5:1. “Машъал”нинг ягона ғалабаси 3:2га тенг.

Ўтган мавсум Тошкентдаги баҳсда Сардор Рашидов, Тимур Аюпов, Сардор Собирхўжаев ва Шакер Зуагининг урган голлари “қалдирғочлар”га йирик ғалабани тақдим этганди. Муборакда эса “Машъал” тарихий ғалабага эришганди. Шакер Зуаги ҳисобни очганди. Бунга Микита Букаткин жавоб берганди. Тайм сўнггида Элдор Шомуродов собиқ клуби дарвозасини ишғол қилиб “Бунёдкор”ни олдинга олиб чиққанди. Сирож Ҳамроев ва Зафар Тўраевнинг голлари Муборак клубига 3:2 ҳисобидаги ғалабани келтирганди – 3:2.

Тошкентда ўтган охирги беш учрашув:
15.05.2015 «Бунёдкор» - «Машъал» 4:0
10.08.2014 «Бунёдкор» - «Машъал» 5:1
15.03.2012 «Бунёдкор» - «Машъал» 1:0
05.11.2011 «Бунёдкор» - «Машъал» 2:0
05.06.2010 «Бунёдкор» - «Машъал» 3:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Тошкентдаги ўйинларда “қалдирғочлар” 22 марта гол уришган ва барча ўйинларда ғалаба қозонишган. Муборак клуби бу жамоа дарвозасига сафарда фақат битта гол урган.  

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика