Latest news

22:04"Қизилқум" Шукуров билан шартома имзолади  1 21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  1 21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  14 20:28Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...  4 19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   2 19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  1 19:21Тимур Кападзе: "Колумбия билан учрашув кўп нарсани ҳал қилади"  27 19:00Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"  6 18:54"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  3 18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  4 18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  1 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  29 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  23 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  1

Превью. "Бунёдкор" - "Локомотив" News

Превью. "Бунёдкор" - "Локомотив"

Олий лиганинг 19-туридан ўрин олган Тошкент дербисида "Бунёдкор" ва "Локомотив" клублари тўқнаш келишади.

«Бунёдкор» (Тошкент) – «Локомотив» (Тошкент)
22 август 2015. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 19:00
Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), Д. Джалимов (Нукус)
Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).
ЎзПФЛ вакили: Ф. Магаметов.

“Бунёдкор” ва “Локомотив” олий лигада 15 бора тўқнаш келишган. Натижалар “қалдирғочлар”нинг устунлигини кўрсатмоқда.

“Бунёдкор” ушбу рақибни 8 марта мағлуб этган. 4та ўйинда дуранг натижаси қайд этилган. “Локомотив” ҳозиргача “Бунёдкор”ни 3 марта мағлуб эта олган. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 25та гол урган, “Локомотив” футболчилари 17 марта ҳамшаҳарлари дарвозасини ишғол этишган. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 28 очкога эга бўлган, “темирйўлчилар” ҳисобида 13 очко бор. “Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабаси 4:0га тенг. “Локомотив”нинг энг йирик ғалабаси – 3:0.

Биринчи даврада “Локомотив” мезбон бўлган ўйинда йирик ҳисоб қайд этилган эди. Темурхўжа Абдухолиқов, катта Жасур Ҳасанов ва Руслан Корян томонидан урилган голлар “темирйўлчилар”га 3:0 ҳисобидаги ғалабани келтирганди. Ўша ўйинда Элдор Шомуродов қизил карточка олиб майдонни тарк этганди.

“Бунёдкор” майдонида ўтган барча учрашувлар:
11.04.2014 «Бунёдкор» - «Локомотив» 1:1
04.07.2013 «Бунёдкор» - «Локомотив» 1:1
22.04.2012 «Бунёдкор» - «Локомотив» 1:1
16.10.2010 «Бунёдкор» - «Локомотив» 1:0
24.10.2009 «Бунёдкор» - «Локомотив» 2:1
02.05.2008 «Бунёдкор» - «Локомотив» 2:0
17.03.2007 «Бунёдкор» - «Локомотив» 3:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бунёдкор” майдонида бўлиб ўтган 7та ўйиннинг тўрттасида мезбонлар ғалаба қозонган. Қолган учта учрашувда дуранг кузатилган. “Темирйўлчилар” бу жамоа майдонида умуман ғолиб бўлмаган. “Бунёдкор” майдонида ўтган охирги учта баҳсда бир хил 1:1 ҳисоби қайд этилган.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика