Latest news

16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  3 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  8 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  14 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  15 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  6 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  5 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  10

Превью. "Бунёдкор" - "Бухоро" News

Превью. "Бунёдкор" - "Бухоро"

Олий лиганинг 1-турида Александр Мочинов бошчилигидаги "Бухоро" клуби Тошкентда Сергей Лушан бошчилигидаги "Бунёдкор" клуби меҳмони бўлади.
«БУНЁДКОР» – «БУХОРО»
12 март 2015. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 18:30
Ҳакамлар
: Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, Ж.Жалимов
Назоратчи: А.Попов.

“Бунёдкор” ва “Бухоро” олий лигада 14 бора тўқнаш келишган. Натижалар “қалдирғочлар”нинг мутлоқ устунлигини кўрсатмоқда.

“Бунёдкор” ушбу рақибни 12 марта мағлуб этган. “Бухоро” “қалдирғочлар”га қарши ўйинда икки бор дуранг ўйнаган. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 37та гол урган, “Бухоро” футболчилари атига 3 марта тошкентликлар дарвозасини ишғол этишган. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 38 очкога эга бўлган, “Бухоро” ҳисобида 2 очко бор. “Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабаси 5:0га тенг. “Бухоро” ҳисобида ғалаба умуман йўқлиги ҳақида айтиб ўтдик.

Ўтган мавсум Бухородаги учрашувда дуранг қайд этилган. Виталий Пламаделанинг голига бир дақиқа ўтгач Воҳид Шодиев жавоб берганди – 1:1. Тошкентдаги учрашувда “қалдирғочлар” рақиб дарвозасига жавобсиз 5 бор гол уришган – 5:0. Достонбек Ҳамдамов дублга эришган бўлса, Александр Пишур, Сато Минори ва Забиҳиллов Ўринбоев бир мартадан гол урган.

Тошкентда ўтган барча учрашувлар:
13.09.2014 «Бунёдкор» - «Бухоро» 5:0
05.05.2013 «Бунёдкор» - «Бухоро» 4:0
24.09.2012 «Бунёдкор» - «Бухоро» 1:0
20.06.2011 «Бунёдкор» - «Бухоро» 3:0
10.05.2009 «Бунёдкор» - «Бухоро» 4:0
28.09.2008 «Бунёдкор» - «Бухоро» 2:0
01.10.2007 «Бунёдкор» - «Бухоро» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бунёдкор” ўз майдонидаги 7та ўйиннинг барчасида ғолиб бўлган. Эътиборлиси “Бухоро” Тошкентда ушбу жамоа дарвозасига умуман гол ура олмаган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика