Latest news

17:242 та дубль қайд этилган "Машъал" – "Қизилқум" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 17:15Футзал. "Оил Стар" ва ЎзСҚБ Ўзбекистон Кубоги ярим финалида тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  1 16:57U-14 Ривожланиш Кубоги. Голларга бой ўйинда Ўзбекистон Латвиядан устун келди  0 16:41Чемпион билан дуранг ўйнаган мураббий, суперсэйв амалга оширган посбон, иккита гол урган футболчи — Суперлигада 9-турнинг энг яхшилари  0 16:31Футзал. БМБ Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк учрашувида ОКМКни мағлуб этди  0 16:03Бозоров, Қобилов, Сайфиев, Ўринбоев ва бошқалар ... Суперлига 9-тур рамзий терма жамоаси   0 15:46"Майдонга қайтганимдан хурсандман" — Аканжи  5 15:18Тонали Манчестер клублари шорт-листига кирди  0 14:50Ёзда Мираброр Усмонов хотирасига бағишлаб халқаро мусобақа бўлиб ўтади  3 14:28"Реал" Хаби Алонсо билан барча нарсани келишиб олди  38 14:05"Бунёдкор" Қаршида "Насаф" билан жанговар дуранг қайд этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:42"Севилья" мухлислари клуб қароргоҳида тартибсизликлар келтириб чиқарди: Жамоа тунни машғулот майдонида ўтказди  1 13:13Мундиал тугади. Кутилганидек, Бразилия - чемпион!  1 12:52Хаби Алонсо Клублар ўртасидаги ЖЧ "Реал" бош мураббийи бўлади  8 12:23"Реал" КЖЧ олдидан янги ҳимоячилар билан шартнома имзолайди  23

Превью. Бундеслига: "Аугсбург" ўч оладими? News

Превью. Бундеслига: "Аугсбург" ўч оладими?

Германия Бундеслигасининг 20-турини "Манйц" ҳамда "Аугсбург" жамоалари ўртасидаги баҳс очиб беради.

Ушбу жамоаларнинг биринчи даврадаги беллашувида Мартин Шмидт бошчилигидаги "Майнц" меҳмонда "Аугсбург"ни ишончли тарзда (3:1) мағлуб этганди. "Аугсбург" эса ўша ўйин учун ҳам бугунги учрашувда ўч олишни мақсад қилган. Мануэль Баум шогирдлари айни пайтда 24 очко билан турнир жадвалининг 10-поғонасида боришмоқда.

"Майнц" қишки трансфер ойнасида Боян Кркични жамоага жалб этди ва бу футболчидан уларнинг умидлари катта

Улар "Майнц"дан икки очкога, жадвалда эса иккита ўринга тепадалар.
"Майнц"нинг бу тўқнашувдаги мақсади аниқ, яъни ғалаба. Уларга бу ғалаба айни пайтдаги рақибларидан ҳам узиб кетиш имкониятини яратиб бериши икки ҳисса ёқимли. "Аугсбург" ўнталикдан юқорилаш, "Майнц"дан янада илгарилаб кетиш учун ҳам ғалаба қозонмоғи лозим. Биринчи даврадаги ўз мухлислари қаршисидаги аламли мағлубият ҳам "Аугсбург"ни бугун тиқ қайраб чиқишга мажбур этади.

Мартин Шмидт жамоаси ҳужумда яхши ўйнайди. Уларда самарадорлик ҳам яхши даражада. Аммо "Майнц"нинг ҳимоя чизиғи заиф ва шу жиҳат уларга кўп бор панд бериб келди. Жамоа 19 ўйинда 27 маротаба рақиб дарвозасини ишғол этишган ва ўз дарвозаларидан 35 бор тўп ўтказиб юборишган.
Мануэль Баумнинг "Аугсбург" жамоаси эса ҳужум чизиғидаги ўйини билан мақтана олмайди. Жамоа урган голлари ўтказилган ўйинлар сонидан ҳам пастлиги ҳаммасини кўрсатиб турибди. "Аугсбург" ҳар бир ўйинга ўртача биттадан ҳам гол ура олмаяпти. Лекин "Майнц"га қараганда ҳимояда тартибли ўйнайди. Бу жамоа иштирокидаги учрашувларда асосан биргина гол беллашув тақдирини ҳал этади.

"Аугсбург" ҳужумчиси Бобадилья ниҳоят рақиб дарвозасини "ўққа" тутишни бошлаб юборди...

Учрашувда аниқ фаворит жамоа номини айтиш мушкул. Бироқ ўз уйида ўйнаётганини ҳисобига кичик устунлик "Майнц" тарафида. Лекин "Аугсбург" қўлга киритган 6та ғалабадан тенг ярмига айнан меҳмонда эришган.


Германия чемпионатининг 20-турининг илк баҳсини бошқариш тажрибали ҳакам Мануэль Графе
зиммасига юклатилган.

Бундеслига, 20-тур. Турнир жадвали
Демак бугун тунда "Опел Арена"да "Майнц" - "Аугсбург" қарама-қаршилиги.

Ўзаро ўйинлардаги факт:
Жамоалар жами 11 маротаба ўзаро дуч келишган. "Майнц" шу учрашувларнинг 6тасида ғалаба қозонган. "Аугсбург" эса 3 та беллашувда устун келган. Қолган иккита ўйин дуранг билан тугаган.
Тўплар нисбати: 22-13, "Майнц" фойдасига.

Қизиқ факт
: "Аугсбург" жамоаси кетма-кет 6 ўйиндан буён "Майнц" қаршилиги енга олмай келмоқда.


Турнинг қолган учрашувлари эртага ва индинга давом эттирилади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика