Превью. Бугун “Манчестер Юнайтед” ўйнайди
13 mar 2018 17:07
News


Превью. Бугун “Манчестер Юнайтед” ўйнайди
«МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД» - «СЕВИЛЬЯ»Сешанба, 13 март 2018 йил.
Европа чемпионлар лигаси. 1/8 финал, Жавоб баҳси.
"Олд Траффорд", Манчестер.
Бош ҳакам: Данни Маккели (Голландия).
Бошланиш вақти: 00:45.
ТАРКИБЛАР ҲОЛАТИ
"Манчестер Юнайтед"
Ўйиндан олдин Жозе Моуриньо Поль Погбанинг майдонга тушиши мумкинлиги борасидаги саволга аниқ жавоб бермади. У душанба кунги машғулотларда қатнашди, бироқ фотокамераларга тушмади. Антони Марсьяль ва Златан Ибрагимовичлар мухбирларнинг кўз олдида бўлди.
Дисквалификация: Йўқ.
Жароҳатланганлар: Жонс, Рохо, Блинд, Эррера.
Сўроқ остида: Погба, Марсьяль, Ибрагимович.
Тахминий таркиб: Де Хеа - Валенсия, Байи, Смоллинг, Янг - Матич, Мактоминей - Мата, Санчес, Рашфорд - Лукаку.
"Севилья"
Жамоа бош мураббийи Винченцо Монтелла эълон қилган Манчестерга борадиган таркибда жароҳатланган ҳимоячи Себастьян Коршья ва ярим ҳимоячи Хесус Наваслар кўринмади. Шунингдек, Мигель Лайюн ҳам "қопдан тушиб қолди".
Дисквалификация: Йўқ
Жароҳатланганлар: Навас, Коршья, Лайюн.
Тахминий таркиб: Рико - Меркадо, Арана, Ленгле, Эскудеро - Нзонзи, Банега - Сарабия, Васкес, Корреа - Муриэль.
МЮнинг ишончли ҳимояси ва дарвозабони Севильядаги баҳсда ҳисоб очилишига йўл қўймаганди. Энди Жозе Моуриньо жамоаси ишни "Олд Траффорд"да якунлашга ҳаракат қилади.
"Манчестер Юнайтед" гуруҳда биринчи ўринни эгаллади ва 2013/14 йилги мавсумдан кейин илк марта плей-офф босқичига чиқишни уддалади.
Испания жамоаси эса Е гуруҳида иккинчи ўринни олди.
СТАТИСТИКАЛАР
"Манчестер Юнайтед"
МЮ ЕЧЛнинг 1/8 финал босқичига ўнинчи марта (6 ғалаба, 3 мағлубият) етиб келди. Сўнгги бора "Юнайтед" 2013/14 йилги мавсумда "Олимпиакос" (0:2, 3:0) тўсиғидан ўтишни уддалаганди.
"Манчестер Юнайтед"нинг Испания жамоалари билан статистикаси: Ғалаба - 6, мағлубият - 7.
Бу учрашув МЮ учун бу мавсум еврокубоклардаги 9-учрашувдир. "Юнайтед" илк ўйинда УЕФА Суперкубогида "Реал"га мағлуб бўлганди.
А гуруҳида МЮ 5 ғалабага эришганди. Бир баҳсда сафарда "Базель"га (0:1) ютқазиб қўйилди. Уй учрашувларида фақатгина ғалабага эришишди ("Базель" - 3:0, "Бенфика" - 2:0 ва ЦСКА - 2:1).
МЮ испан жамоалари билан ўтган сўнгги 12 баҳснинг фақатгина иккитасида ғалаба қозонган, 5тадан дуранг ва мағлубият қайд этган.
Еврокубоклар финалларида уч марта "Барселона" билан тўқнаш келган. 1990/91 йилда манкунианликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган, кейинги икки баҳсда мағлуб бўлган - 2009 йил Римда 0:2, 2011 йил Лондонда 1:2.
Дастлабки учрашувда 0:0 ҳисоби қайд этилган. Демак, бу учрашувда ҳам ҳисоб очилмаслиги ва масала пенальтилар сериясида ҳам ҳал бўлиши мумкин.
МЮнинг УЕФА турнирларида пенальтилар сериясидаги натижалари:
"Челси"га қарши 6:5 (Чемпионлар лигаси-2007/08, финал)
"Торпедо" Москвага қарши (УЕФА Кубоги-1992/93, биринчи давра)
"Видеотон"га қарши 4:5 (УЕФА Кубоги-1984/85, 1/4 финал)
"Севилья"
Испанияликлар учинчи марта ЕЧЛнинг 1/8 финал босқичига қадар етиб келди. 2007/08 йилги мавсумда улар "Фенербаҳче"га мағлуб бўлганди (сафарда 2:3, уйда 3:2, пен. сер. 2:3), икки йил олдин ЦСКА қаршилигини енга олишмаган (сафарда 1:1, уйда 1:2). Бир мавсум олдин эса "Лестер"га мағлуб бўлишган (уйда 2:1, сафарда 0:2).
"Севилья"нинг 1/8 финал сафар учрашувларидаги натижалари: дуранг - 1, мағлубият - 2.
Жамоа ҳали бирор марта ҳам Англия ҳудудидан муваффақият билан қайтмаган. Улар "туманли альбион"даги сўнгги учрашувида "Ливерпуль" билан дуранг ўйнашган.
Е гуруҳида "Севилья" сафар ўйинларида умуман ғалаба қозонмади. 3-турда улар "Спартак"ка 1:5 ҳисобида ютқазишди, сўнгги турда эса "Марибор" билан учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди.
Икки ўйинлик плей-оффларда "Севилья" Англия жамоалари билан икки марта тўқнаш келган ва бир марта кейинги босқичга чиқишни уддалашган.
"Севилья"нинг УЕФА турнирларида пенальтилар сериясидаги натижалари:
"Атлетик" билан 5:4, УЕФА Европа лигаси-2015/16, 1/4 финал
"Бенфика" билан 5:4, УЕФА Европа лигаси-2013/14, финал
"Бетис" билан 5:4, УЕФА Европа лигаси-2013/14, 1/8 финал
"Фенербахче" билан 2:3, ЕЧЛ-2007/08, 1/8 финал
"Эспаньол" билан 3:1, УЕФА Кубоги-2006/07, финал
ПАОК билан 4:2, УЕФА Кубоги-1990/91, биринчи давра
Similar news

Comments