Превью. Бошқа "Депортиво" бошқа "Реал"га қарши
16 dec 2016 21:08
News
Превью. Бошқа "Депортиво" бошқа "Реал"га қарши
"Депортиво Алавес" - "Реал Бетис"
Бош ҳакам: Игнасио Иглесиас Виллануева
"Алавес" ўз майдонида мана 4 ўйиндирки, зафар қуча олмаяпти. "Қироллик клуби" вакиллари 4 та гол уришган бўлса, "Малага" ва "Лас Пальмас"билан баҳслар 1:1 ҳисобида якунланди, каталонининг "Эспаньол" жамоаси сафардан кичик (1:0) ҳисобдаги ғалаба билан қайтган.
"Бетис" сўнгги 3 ўйинда 7 очко жамғаришга муваффақ бўлди. Қайд этиш зарур, уларнинг барчаси ўз майдони - "Бенито Вильямарин" стадионида бўлиб ўтди. Жамоа аввалига Ла-Коруньянинг "Депор"ини таслим қилди (1:0), кейинги меҳмон - "Сельта" билан жанговар 3:3 ҳисобидаги дурранг қайд этилди. Ҳисобда ортда бораётган "Бетис" футболчилари, ирода кўрсатиб, учрашувни ўз фойдаларига ҳал этай дейишганди. Аммо ғалаба учрашувнинг 85-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Факундо Ронкалья томонидан урилган голдан сўнг, бой берилди.
Бу ўйин тарихга шунингдек, Рубен Кастронинг 70-голи қайд этилган учрашув сифатида кирди. Шу тариқа, у Альфонсо Пересни (69) ортда қолдирди. Рубен Кастро клуб тарихидаги "энг кўп гол урган"лар орасида 2-поғонага чиқиб олди. Кейинги "нишон" Поль Ринконнинг "78та гол" натижаси!

ЎЗАРО УЧРАШУВЛАР ТАРИХИ:
25.04.15 "Ла Лига" Сегунда "Алавес" - "Бетис" 1 : 2
23.11.14 "Ла Лига" Сегунда "Бетис" - "Алавес" 1 : 2
03.05.06 "Ла Лига" Примера "Алавес" - "Бетис" 2 : 0
21.12.05 "Ла Лига" Примера "Бетис" - "Алавес" 3 : 0
01.06.03 "Ла Лига" Примера "Алавес" - "Бетис" 0 : 1
Қизиқарли фактлар:
"Бетис" меҳмондаги охирги 12 учрашувнинг барчасида гол ўтказиб юбормоқда. Жами - 28 та.
"Бетис" Ла Лига доирасида басклар жамоаларини 2012 йилнинг августидан бери юта олмайди. Ўшанда жамоа "Атлетик" устидан 5:3 ҳисобида зафар қучган. 8 та учрашувда 2 дуранг ва 6 мағлубият. Ҳар бир ўйинда ўртача 2,5 тадан гол ўтказиб юборади.
"Бетис" - очколарининг аксариятини жума куни бўлиб ўтган ўйинларда қўлга киритган (21дан 11таси, бу 52%)
"Алавес" голларининг 29% ни ўйиннинг дастлабки 15 дақиқасида киритган, бу Ла Лиганинг энг яхши натижаси.

ЖАРОҲАТЛАНГАН ВА ДИСКВАЛИФИКАЦИЯ ҚИЛИНГАНЛАР:
"Депортиво Алавес": йўқ
"Реал Бетис": Мусонда - жароҳат.
ИСПАНИЯ ЧЕМПИОНАТИ. Мусобақа жадвали
Тахминий таркиблар:
"Депортиво Алавес": Пачеко - Тео, Лагуардия, Феддаль, Алексис, Кико Фемения - Ману Гарсия, М.Льоренте, Камараса, Ибаи - Дейверсон
"Реал Бетис": Адан - Хосе Карлос, Песселья, Манди, Пиччини - Себальос, Донк, Петрос - Рубен Кастро, Санабрия, Хоакин

Омонжон Тўхтамирзаев тайёрлади
Сайтимизнинг Instagram даги саҳифаси - instagram.com/championat.asia
Similar news
championat.asia
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин
Comments